Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак учитывать и сократить расходы в период производственного простоя Что делать, если налоговики корректируют цену товара по сделкам Новые возможности для нерезидентов и усиление требований в сфере градостроительства Как применять онлайн-ККТ при оформлении авансовых (предоплата) и кредитных (рассрочка) платежей Как применять онлайн-ККТ при оформлении авансовых (предоплата) и кредитных (рассрочка) платежей

Давлат органлари учун ягона кадр ҳисоби жорий этилмоқда

26.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2023 йилдаги «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 492-сон қарори қабул қилинди.


2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумот ва ҳужжатлар, «hrm.argos.uz» электрон платформасида шакллантирилади ва юритилади. Ушбу талаб ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофазаа қилувчи органларга татбиқ этилмайди.

 

Шу билан бирга, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қаторига кирмайдиган ташкилот, корхона ва муассасалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда платформадан фойдаланишлари мумкин.

 

Платформа орқали қуйидаги тизимларга маълумотлар автоматик тарзда юборилади:

  • Ягона миллий меҳнат тизимига – давлат органининг тузилмаси, меҳнат шартномалари, вакант жойлар;
  • «edo.ijro.uz» ахборот тизимига – ижрога қаратиладиган идоравий ички хужжатлар (буйруқ, қарор, фармойишлар);
  • UzASBO» тизимига – ойлик иш ҳақи тўлаш учун асос бўладиган ҳужжатлар.

 

Турли бўғинлардаги раҳбарларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш учун платформа «samaradorlik.uz» ягона автоматлаштирилган тизим билан интеграция қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.09.2023 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев.