Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Давлат органларининг IT-мутахассислари аттестациядан қандай ўтади

14.05.2018

 

Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом эълон қилинди (рўйхат рақами 3007, 8.05.2018 йил).

 

Кўрсатилган ходимлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ва унинг ҳудудий бошқармаларида 3 йилда 1 марта аттестациядан ўтади. Эслатиб ўтамиз, аттестация Президентнинг 18.02.2018 йилдаги ПФ-5349-сон Фармони билан жорий этилган. Батафсил – бу ерда.

 

Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:

  • АКТлари соҳасида 2 йилдан кам бўлган иш стажига эга бўлган шахслар;
  • ҳомиладор аёллар, болани 2 ва 3 ёшгача парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар, улар ишга чиққандан кейинги биринчи йил давомида;
  • узоқ даволанишни ўтаётган ходимлар;
  • республика ва чет эл давлатларига ўқув муассасаларида ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган ходимлар;
  • муайян ишларни бажариш учун муддатли меҳнат шартномаси шартларида ишлайдиган шахслар;
  • 18 ёшга етмаган шахслар;
  • ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган шахслар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида камида 5 нафар аъзодан иборат Аттестация комиссияси тузилади. "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази (ишчи орган) аттестация ўтказиш жадвалини ва танишиш учун аттестациядан ўтказилувчиларга юбориладиган саволлар рўйхатини тасдиқлайди. Аттестация ўтказиш тўғрисидаги маълумот ва унинг режаси аттестация ўтказиш санасидан камида 1 ой олдин аттестациядан ўтказилувчи ходимга имзо чектириб етказилади.

 

Аттестациядан ўтиш учун аттестация йиғилишида ҳозир бўлиш, берилган саволларга жавоб бериш ва комиссия аъзоларининг илтимосига кўра ўз функционал мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ тушунтиришларни бериши лозим бўлади.

 

Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади. Электрон мосламалардан, маълумотнома, махсус ёки бошқа адабиётдан, шунингдек ҳар қандай ёзувлардан фойдаланиш ман этилади.

 

Аттестация чоғида баҳолашнинг асосий мезонлари:

  • АКТларини ва электрон ҳукуматни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятига жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини назарда тутадиган мамлакатимиз норматив-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги билимларга эга бўлиш;
  • электрон ҳужжат айланиши тизимида ишлаш асослари, электрон рақамли имзо ва электрон почтадан фойдаланиш тўғрисидаги билимларга эга бўлиш;
  • шахсий компьютерда ишлаш кўникмалари юқори даражада бўлиши;
  • офис дастурий иловалари билан, шунингдек Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
  • электрон ҳужжат айланиши тизими, электрон почта ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши.

 

Йиғилишга узрли сабаблар билан келмаганлар учун аттестация бошқа кунга ўтказилади,  узрсиз сабаб билан келмаганларга огоҳлантириш берилади ва такроран келмаган ҳолда аттестациядан ўтадиган ходимнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқарилади.

 

Натижаларга кўра, талабгорнинг билимлари ва иш тажрибасини инобатга олиб қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

  • эгаллаган лавозимига лойиқ (аттестациядан ўтди);
  • эгаллаган лавозимига шартли равишда лойиқ (6 ойдан кейин қайта аттестациядан ўтиш);
  • эгаллаган лавозимига нолойиқ.

Охирги ҳолда иш берувчи ходимнинг етарли малакага эга эмаслиги оқибатида унинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқ эканлигига мувофиқ ишдан озод қилишгача тегишли қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга (МКнинг 100-моддаси 2-банди).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.05.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-10-16
  • USD:8208.04 (+26.96) сум
  • EUR:9490.14 (+63.08) сум
  • RUB:123.85 (+1.12) сум