Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Давлат томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш соддалаштирилди

25.10.2019

Читать на русском языке

 

Бундай харидлар бўйича техник вазифалар энди экспертизадан ўтказилмайди (22.10.2019 йилдаги ПҚ-4493-сон қарорга қаранг).

 

Бу стратегик харидорлар (шу жумладан - «Dori-Darmon» АК, таҳр.) ва устав капиталида (фондида) стратегик харидорларнинг улуши бўлган юридик шахсларга тегишли. Умумий тартибда улар эквиваленти 50 минг АҚШ долларига тенг суммадан ортиқ бўлган суммадаги товарларни (ишлар, хизматларни) давлат томонидан харид қилиш учун техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш учун тақдим этишлари керак.

 

Мазкур ҳолда давлат томонидан харид қилиш предмети - Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган ва унинг ҳудудида тиббий мақсадларда қўллашга рухсат этилган:

  • дори воситалари ва субстанциялари, иммунобиологик (вакциналар, зардоблар, анатоксинлар, аллергенлар) ва радиофармацевтик препаратлар;
  • гомеопатик, диагностик ва стерилизация воситалари;
  • тиббиёт буюмлари.

 

Нормада мажбурий шарт мавжуд: стратегик харидорлар ва уларнинг улуши бўлган субъектлар юқорида кўрсатилган препаратлар, воситалар ва буюмлар ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузишлари лозим.

 

Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли қўшимча киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.