Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Налоговый аудит – инициативный или обязательный Когда нельзя отозвать из отпуска даже с согласия работника Памятка. Права и обязанности налоговых инспекторов при проведении налогового аудита Как заполнить Расчет налога с оборота, если предприятие перешло на НДС

Даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга жамғарма ёрдам кўрсатади

15.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 8.04.2021 йилдаги «Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 193-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 10.02.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4592-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан Президентнинг 10.02.2020 йилдаги ПҚ-4592-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилганлиги;

б) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги:

  • Давлат бюджетига тушадиган тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи йиғими суммасининг 7%и;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

в) Жамғарма маблағларидан:

  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналар, дори воситалари тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишда;
  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишда;
  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилиш харажатларини қоплашда фойдаланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

 

Қарор билан Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда қуйидагилар белгиланган:

  • Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;
  • Жамғарма маблағларини сарфлаш ва бошқариш тартиби;
  • беморлар томонидан соғломлаштиришга кўмаклашиш юзасидан мурожаат этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби;
  • Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби.

 

Ҳужжат билан «Uzmedimpeks» ДУК:

  • давлат харидлари жараёнларини амалга ошириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги харид комиссиясининг ишчи органи;
  • харидлар юзасидан шартномаларни имзолаш бўйича контрагент;
  • шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича агент этиб белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.04.2021 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.