Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ДХХда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизмати кўрсатилади

09.04.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 6.04.2019 йилдаги 282-сон қарорига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги 302-сон қарорида ДХХ бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган.

 

Ҳудудий ҳокимлар танлов ўтказади

 

Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлганларга устунлик берилади.

 

Танлаб олиш натижаларига кўра қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади, у аутсорсинг хизматларини кўрсатиш шартномасини (ҳужжат билан намунавий шакли тасдиқланган) тузиш учун 1 кун муддатда ДХХнинг тегишли бўлинмалари ва органларига юборилади. Шартномалар бир календарь йил учун тузилади.   

 

Ўзаро ҳисоблашиш, нархлар ва назорат қилиш

 

Нархларни шакллантириш ва аутсорсерлар билан ҳисоблашишнинг қатъий механизми амал қилади:

  • шартнома суммаси умумқўшин паёгининг ҳисоб-китобига асосан аниқланади ва унда умумий овқатланувчилар сони, озиқ-овқат паёкларининг нормаси, бир овқатланувчи учун озиқ-овқат нархи ва умумий қиймат ойларга бўлинган ҳолда кўрсатилади;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади. Аутсорсерларга давлат стратегик захирасидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда ДХХ органлари ва бўлинмаларининг ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш асосида беришга ёки реализация қилишга рухсат берилади. Уларнинг нархи транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалда сотиб олинган нарх асосида белгиланади;
  • ҳисоб-китоблар шартнома шартларига мувофиқ амалда кўрсатилган хизматлар ва таомнома бўйича тайёрланган таомлар асосида амалга оширилади. Олдиндан тўлов – тегишли ой учун умумий сумманинг 15%и бошланган ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида хизматлар кўрсатиш жадвалига мувофиқ, қолган сумма амалда кўрсатилган хизматлар асосида тўланади;
  • аутсорсер ҳар ойнинг 5-санасига қадар ДХХ органига (бўлимига) ўтган ойда амалда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобварақ-фактурани ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тақдим этади. Кўрсатилган хизматлар нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги харид нархидан келиб чиққан ҳолда (бўлинмалар жойлашган жойдаги ўртача бозор нархидан юқори бўлмаган даражада), аутсорсернинг барча харажатларини, ш.ж. ходимлар иш ҳақи, солиқлар, транспорт харажатлари ва бошқаларни ўз ичига олган 20%гача устама ҳақи ҳисобга олинган равишда белгиланади.

 

Аутсорсерлар қўшимча рухсат берувчи ҳужжатларсиз, 20%гача устама ҳақи ўрнатган ҳолда ёпиқ объектларда жойлашган умумий овқатланиш муассасаларида шахсий таркиб учун халқ истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича савдо шохобчаларини юритишлари мумкин.

 

Ҳужжатда овқатланиш режими ва уни режалаштириш, овқатланишни ташкил этишни назорат қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига талаблар, ошхона ишини ташкил этиш ва санитария нормаларига риоя қилиш ҳам белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.