Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

Электрон ва қоғоз шаклдаги ҳужжатнинг бир хил юридик кучга эгалигини нотариус тасдиқлайди

21.05.2020

Читать на русском языке

 

Сўз нотариал тасдиқланадиган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар ҳақида бормоқда. Тегишли тартиб-таомил Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланган (2.05.2020 йилдаги рўйхат рақами 3113-5-сон ҳужжатга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан бошлаб нотариуслар ваколатлари кенгайтирилди. Энди улар:

  • медиатор вазифасини бажаради;
  • фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлайди;
  • муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
  • электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлайди.

 

Электрон ва қоғоз шаклидаги ҳужжатларга батафсил тўхталиб ўтамиз. Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда нотариал тартибда тасдиқланган электрон шаклдаги аризалар, ижара шартномалари ва ишончномаларнинг қоғоз шаклда тақдим этилган ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқлайди.

 

Бунда тартиб-таомил ҳужжат унинг номидан тасдиқланган ёки унда тараф сифатида иштирок этган шахснинг мурожаатига асосан амалга оширилади. «Нотариус» тизимидаги нотариус бошқа нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжатнинг файл кўринишини уни ноёб рақами (ёки бошқа шу каби маълумотлари) орқали электрон файл кўринишида ўтказиб олади. Нотариус томонидан ҳужжат қоғозга чиқариб олинганидан кейин унинг асл нусхаси билан бир хил юридик кучга эга эканлиги тўғрисида тасдиқловчи ёзув ёзиб қўйилади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси мурожаат қилувчига берилади, иккинчи нусхаси нотариал идорада қолдирилади.

 

Қуйидагиларнинг бир хилдаги юридик кучга эга эканлиги тасдиқланмайди:

  • оддий ёзма шаклда амалга оширилган битимнинг электрон шакллари;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар қоғоз шаклдаги ҳужжатлар билан.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.