Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Энергетика вазирлиги ташкил этилди

05.02.2019

Читать на русском языке

 

Президент 2019 йил 1 февралда мамлакатимиз ёқилғи-энергетика секторини ислоҳ қилишга йўналтирилган Фармон ва қарорни имзолади. Ҳужжатлар ЎзА сайтида жойлаштирилган.

 

Янги вазирликнинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди: ёқилғи-энергетика тармоғида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; соҳада ягона норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солишни амалга ошириш; тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш; тармоқда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва ҳ.к.

 

Идора қуйидагилар бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди:

  • ўз фаолиятининг асосий йўналишлари билан боғлиқ масалалар бўйича маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга ошириш;
  • қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш, шунингдек, энергия ресурсларини истеъмол қилиш самарадорлигининг мониторингини олиб бориш.

 

Шу муносабат билан «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ тугатилади (бу ерга қаранг), илгари Вазирлар Маҳкамасига қарашли бўлган қуйидаги муассасалар эса Энергетика вазирлиги тузилмасига ўтказилади:

  • Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (бу ерга қаранг);
  • Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (илгари – Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси);
  • Электр энергетикада назорат инспекцияси (илгари – Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси).

 

Вазирлик ҳузурида бюджетдан ташқари Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш жамғармаси (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда) ташкил этилади:

 

Жамғармани шакллантириш манбалари 

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

«Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция» томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролардан энергетика соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда ундириладиган жарималар суммаси тўлиқ ҳажмда

Энергетика вазирлиги, «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция» моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш

 

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларнинг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар

 

Энергетика вазирлиги, «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция» ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкаси, шу жумладан, хорижий давлатларга сафарларини ташкил қилиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар

Энергетика вазирлиги фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар

 

Норма ижодкорлиги устида жиддий иш олиб борилиши лозим. Масалан, қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган:

  • умуман электр энергетика тармоғини (1.03.2019 йилгача), шунингдек «Ўзбекэнерго» АЖни (15.03.2019 йилгача) ва «Ўзбекнефтгаз» АЖни (1.04.2019 йилгача) ислоҳ қилиш (реструктуризация) моделларини, хусусан, магистрал газ-транспорт тизими ва магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича алоҳида давлат корхоналари ташкил этилишини назарда тутган ҳолда;
  • Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг 2019–2023 йилларга мўлжалланган концепцияси (1.05.2019 йилгача) ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари портфелини (1.10.2019 йилгача).

 

Олег Заманов.

 



Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум