Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Энергетиклар»ни вояга етмаганларга сотиш тақиқланди, рекламаси – чекланди

11.01.2019

Читать на русском языке

 

Тегишли тузатишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларга киритилди ҳамда улар уч ойдан кейин кучга киради (9.01.2019 йилдаги ЎРҚ-514-сон Қонунга қаралсин).

 

Эслатиб ўтамиз, вояга етмаганлар орасида энергетик ичимликлар тарқалишини чеклашга доир чоралар тегишли қонун лойиҳасини муҳокамага қўйиш билан илгари сурилган эди. Ҳужжатнинг якуний таҳрири аввалгисидан анча фарқ қилади, шунинг учун уни қуйида кўриб чиқамиз.

 

Аввало, энергетик – таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимлик.

 

Уларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш тақиқланди. Ушбу тақиқни бузган фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади.

 

Бундан ташқари, энергетикларни реклама қилиш қоидалари белгилаб берилди. Рекламада бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай уларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак. Қолаверса, энергетик ичимликларни истеъмол қилиш жараёнлари намойиш этилмаслиги, ушбу жараёнлар истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.

 

Қуйидагилар тақиқланади:

  • соат 7-00 дан соат 22-00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
  • реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;
  • асосан 18 ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
  • асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

 

 Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва ушбу қисмда 11.04.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2019-01-15
  • USD:8356.18 (+19.11) сум
  • EUR:9582.03 (+83.61) сум
  • RUB:124.97 (+1.61) сум