Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги со стоимости путевок в детский лагерь Как вести воинский учет сотрудников Как применить льготу по НДС на мясо, рыбу и картофель Как распределить цену сделки на обязательства по договору Как получить бесплатные консультации по МСФО

Энергия тежовчи қурилмаларга харажатлар компенсация қилинади

19.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 14.04.2021 йилдаги 217-сон қарори). 

 

Ҳужжат Президентнинг 22.08.2019 йилдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Низомда энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация ажратиш тартиби белгиланган.

 

Низомга мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади:

  • жисмоний шахсларга – қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларга – қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга олинган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатлари.

 

Низом талаблари 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз маблағи ҳисобидан энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилган ва ўрнатган жисмоний шахсларга, шунингдек тижорат банклари кредитлари асосида харид қилган ва ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади. 

 

Компенсация Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:

а) жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30%и миқдорида, бироқ:

  • қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 млн сўмдан;
  • қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 млн сўмдан;
  • энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;

б) қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:

  • жисмоний шахсларга – 500 млн сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
  • юридик шахсларга – 5 млрд сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган микдорда. 

 

Компенсация жисмоний ва юридик шахснинг хоҳишига кўра харажатларнинг фақат битта тури бўйича ажратилади. 

 

Компенсация тўлаш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2021 йилдан кучга кирди.


 

Наргиза Воҳидова.