Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как оформить ЭСФ при импорте услуг – читать на buxgalter.uzКак отчитаться по НДС, если местом реализации экспортных услуг не является Узбекистан – читать на buxgalter.uz Как учесть и когда зачесть «импортный» НДС – читать на buxgalter.uz Нужно ли платить земельный налог за самозахваченные земли и земельные участки под неиспользуемыми объектами – читать на buxgalter.uz Как удаленно собрать данные по реализации – читать на buxgalter.uz Кого из бухгалтеров уволить – читать на buxgalter.uz Проблемы и противоречия запрета на зачет платежей с третьими лицами – читать на buxgalter.uz

Ер қаърини геологик ўрганиш учун лицензия 10 кунда берилади

21.02.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 20.02.2019 йилдаги «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилган.

 

Норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар, одатда, ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир турига алоҳида берилади:

  • геологик ўрганиш учун;
  • қазиб олиш учун;
  • техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун.

 

Бунинг устига, амалдаги қоидаларга кўра бундай лицензияларни олишнинг иккита усули мавжуд: Давлат геология қўмитаси билан олиб бориладиган тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра ва очиқ савдолар асосида (Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25, 26-бандларига қаранг).

 

Ўтган йили норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни олиш буюртмаларини кўриб чиқиш муддати 20 кунгача қисқартирилган (17.01.2018 йилдаги ПҚ–3479-сон қарорга қаранг).

 

2019 йил 1 апрелдан бошлаб норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш муддати яна икки баравар қисқартирилади, бироқ фақат геологик ўрганиш учун. Бинобарин, геологик ўрганиш учун лицензия ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан ошмаган муддатда, қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун эса, илгаригидек, 20 кунлик муддатда расмийлаштирилади.

 

Ҳужжатда лицензия олишнинг қайси усули (очиқ савдолар асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра, таҳр.) ҳақида сўз бораётгани аниқлаштирилмаганлиги боис тартибга солувчи низомга тегишли тузатишлар киритилганидан кейингина бу жиҳат ойдинлашади.

 

Олег Заманов.





Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум