Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун янги санкциялар жорий этилди

19.01.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан «Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди (14.01.2020 йилдаги ЎРҚ-667-сон).

 

МЖТК 2002-«Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш» моддаси билан тўлдирилди. Унда ер участкасини ноқонуний олиб қўйганлик учун мансабдор шахсларга 100 БҲМдан 150 БҲМгача жарима солиниши назарда тутилган. Худди шундай ҳуқуқбузарлик олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга, уларга кўп бўлмаган миқдорда зарар етказилишига олиб келса, мансабдор шахсларга 150 БҲМдан 200 БҲМгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Кўп бўлмаган миқдор деганда 30 БҲМдан 100 БҲМгача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

 

Бунда МЖТКдан 24111-«Кўчмас мулкни бузиш тартибининг бузилиши» моддаси чиқариб ташланди.

 

Энди МЖТКнинг 2002-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар томонидан кўрилади.

 

ЖКнинг 2295-«Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш» моддаси билан тўлдирилди. Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 200 БҲМдан 250 БҲМгача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

Ушбу модданинг иккинчи қисмида жавобгарликни кучайтирувчи ҳолатлар кўрсатилган. Булар – ер участкасининг олиб қўйилиши олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга сабаб бўлган ҳолатлар. Шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилганда қуйидаги санкциялар қўлланилади:

  • 250 БҲМдан 300 БҲМгача миқдорда жарима;
  • ёки 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
  • ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
  • ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

Ушбу модданинг учинчи қисмида худди шундай ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилганда, 300 БҲМдан 500 БҲМгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилган.

 

Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ худди шундай ҳаракатлар кўпчилик учун хавфли бўлган усулда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

ЖПКнинг 345-моддаси иккинчи қисмига 2295-модда киритилди. Энди ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича ҳам мажбурий тартибда дастлабки тергов ўтказилади.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 15.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.