Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг олдини олмаган – жазога тортилади

05.03.2019

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтирувчи тузатишлар киритилди (4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–526-сон Қонун). Улар уч ой ўтгач кучга киради.

 

Биринчидан, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун жарималар оширилади. Фуқаролардан 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача (ҳозир – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача), мансабдор шахслардан 20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача (ҳозир – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача) жарима ундирилади. 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш тарзидаги муқобил вариант ҳам сақланиб қолди.

 

Ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганлар, агар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласалар ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилсалар, жавобгарликдан озод этилади.

 

Маълумот учун: ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш деганда ваколатли органнинг қарорисиз, ер участкаси чегараси жойида белгиланмасдан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилмасдан ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинмасдан ер участкаларининг эгаллаб олиниши тушунилади. 

 

Иккинчидан, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиққанлик, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузганлик учун санкциялар оширилади (МЖТКнинг 68-моддаси):

 

2019 йил 6 июнгача

2019 йил 6 июндан

Тасдиқланган ер тузилиши лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1/3 қисмидан 1 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача   

мансабдор шахсларга – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

фуқароларга – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 3 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача

фуқароларга – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 7 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача

 

Учинчидан, ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш мақсадида ўз вақтида мурожаат этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда. Бунинг учун фуқароларга 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача миқдорда жарима солинади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар Ергеодезкадастр давлат қўмитаси органлари юритувида бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш учун унга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар юзага келган, ўтган, чекланган ва бекор бўлган ёхуд унинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой вақт берилади. Буни юридик ва жисмоний шахслар – мулкдорлар ёхуд ашёвий ҳуқуқлар эгалари ёки уларнинг ваколатли шахслари амалга оширишлари керак, улар ушбу муддатни ўтказиб юборганларида жавобгарликка тортиладилар.      

 

Тўртинчидан, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганлик учун маъмурий ва жиноий санкциялар жорий этилади. Бунинг учун ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ёки ижарачилар жавобгарликка тортилади.

 

Фуқароларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача маъмурий жарима солинади. Бунда 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси ҳам қўлланилиши мумкин. Ишларни маъмурий судлар кўриб чиқадилар.

 

Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳаракатсизлик давом этса, жиноий жавобгарлик юзага келади. Санкция – 100 ЭКИҲдан 150 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Бироқ ўша қилмиш такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса – 150ЭКИҲдан 300 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Биринчи марта жиноят содир этган шахслар, агар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласалар ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилсалар, жавобгарликдан озод этилади.

 

Маълумот учун: 2018 йилда Ер кодексига ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мажбуриятини белгиловчи норма киритилган (24.07.2018 йилдаги ЎРҚ–487-сон Қонунга қаранг).

 

Бешинчидан, ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда. Айни пайтда бунинг учун МЖТКнинг 66-моддаси бўйича фақат маъмурий жазо чораси назарда тутилган.

 

Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида навбатдаги ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун 150 ЭКИҲдан 300 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолайдилар.

 

Ўша ҳаракат такроран содир этилган бўлса ёки суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабаб бўлса, 300 ЭКИҲдан 600 ЭКИҲгача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Янгидан киритилган жиноятлар таркиблари бўйича дастлабки терговни прокуратура органлари терговчилари амалга оширадилар.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 6.06.2019 йилдан кучга киради.

 

 

Олег Заманов.