Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Фаол журналистларга уй-жой билан таъминлашда ёрдам берилади

11.08.2017

 

Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3195-сон “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.

 

Уюшма харажатларини молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, уюшманинг ва унинг қошида фаолият кўрсатадиган Республика Миллий матбуот марказининг моддий-техник базасини ривожлантириш -“Илҳом” жамоат фонди маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
  • Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари  - Давлат бюджетидан “Илҳом” жамоат фондига ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан.

 

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди Президентнинг 9.08.2017 йилдаги ПҚ-3184-сон қарори билан ташкил этилган. Унинг вазифалари ва фаолияти йўналишлари билан бизнинг шарҳимизда танишиш мумкин.

 

Маҳаллий ҳокимият органларига эҳтиёжманд фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш топширилди.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 16-А уйга жойлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 Олег Заманов,

 экспертимиз.