Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Облагается ли НДС экспорт товаров на безвозмездной основе План главбуха на октябрь 2021 года Как учитывать передачу права на использование нематериальных активов Почему сервис «Проверить мой статус» показывает разный результат. И что с этим делать

Фармацевтика маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун янги санкциялар жорий этилади

22.07.2020

Читать на русском языке

 

МЖТК ва ЖКга қўшимча жавобгарлик чоралари киритилди ва улар уч ой ўтгач кучга киради (21.07.2020 йилдаги ЎРҚ-629-сон Қонунга қаранг).

 

Биринчидан, дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқарида тиббий буюмларни реализация қилганлик учун дори воситаларининг дорихоналардан ташқаридаги савдосига тенглаштирилган ҳолда жазо чораси қўлланилади:

  • МЖТКнинг 1651-моддаси 1-қисми бўйича 50 БҲМдан 100 БҲМгача маъмурий жарима солинади;
  • Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – ЖКнинг 1863-моддаси 1-қисми бўйича тегишли жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, – ушбу модданинг 2, 3 ёки 4-қисмлари бўйича 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (санкциялар ўзгаришсиз сақлаб қолинган, таҳр. изоҳи).  

 

Иккинчидан, дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади. Санкция тури ва миқдори қоидабузарлик билан сотилган дорилар таркибига боғлиқ бўлади:

  • таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини реализация қилиш тартибини бузганлик учун – 5 БҲМдан 10 БҲМгача миқдорда маъмурий жарима солинади;
  • таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини реализация қилиш тартибини бузганлик учун – 50 БҲМдан 100 БҲМгача миқдорда маъмурий жарима солинади. Ҳуқуқбузарлик шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, – 100 БҲМдан 300 БҲМгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Эслатиб ўтамиз, Рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхати мавжуд. Айни пайтда унга 192 монопрепарат ва 1 032 комплекс препарат киритилган, рўйхат ҳар йили янгилаб борилади. Ушбу рўйхатда келтирилмаган дори воситалари фақат рецепт бўйича сотилади. Дори воситаларини, шу жумладан рецепт бўйича дори воситаларини реализация қилиш тартиби бу ерда қайд этилган.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган, тузатишлар 23.10.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.