Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Фильм ишлаб чиқариш учун давлат кўмаги қандай олинади

08.02.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2019 йилдаги 89-сон қарори билан миллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат томонидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

 

Ҳужжат доирасида республикамизда рўйхатдан ўтган кинематография ташкилотларининг (бундан кейин – миллий кинокомпания) хорижий мамлакатлар кинокомпаниялари ва бошқа ташкилотлари билан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариши молиялаштирилади.

 

Молиялаштириш давлат ижтимоий гранти асосида Давлат бюджети ва «Ўзбеккино» МА ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси (бундан кейин – Жамғарма) маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Ҳужжатда қандай ҳолларда фильм ҳамкорликда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланиши белгиланган.

 

Эътибор беринг! Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришда иштирок этадиган хорижий кинокомпаниялар «Ўзбеккино» томонидан бериладиган рухсатнома олишлари талаб этилмайди. Эслатиб ўтамиз, хорижий кинокомпаниялар томонидан мамлакатимиз ҳудудида бадиий фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш учун бундай рухсатнома талаб этилади.

 

Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришда иштирок этадиган миллий, хорижий кинокомпаниялар ёки ҳампродюсерлар фильмни ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун ариза беришлари мумкин.

 

Бунинг учун «Ўзбеккино»га ариза билан бирга қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

  • режалаштирилаётган фильм сценарийсининг давлат ёки рус тилидаги бома (электрон) варианти;
  • ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
  • фильмни тасвирга олиш гуруҳи ва асосий роллардаги актёрларнинг фуқаролиги, касби ва (ёки) лавозими тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган рўйхат;
  • фильмни тасвирга олишга сарфланадиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китоби ва календарь-постановка режаси.

 

Ҳужжатларни бевосита бериш, почта орқали ёки электрон шаклда юбориш мумкин. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

 

Бадиий кенгаш ариза олинган кундан бошлаб 15 иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, фильмни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса чиқаради. «Ўзбеккино» эса ушбу хулоса асосида фильмни молиялаштириш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Қуйидаги ҳолларда рад жавоби беришлари мумкин:

  • фильм сценарийсида миллий, ирқий, этник ёки диний душманликни, экстремизм, терроризм ва бошқа ғояларини тарғиб этувчи лавҳалар мавжуд бўлса;
  • фильмни ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган харажатлар Давлат бюджетидан ва (ёки) Жамғармадан кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ажратиладиган йиллик ҳажмлардан кўп маблағни талаб этса. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах