Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как не попасть на недоимку по налогу на прибыль - читать на buxgalter.uzКак уведомить налоговую, если у бухгалтера изменился номер телефона - читать на buxgalter.uzКакая дата в электронном счете-фактуре будет главной - читать на buxgalter.uzУтверждены формы статотчетности на 2020 год - читать на buxgalter.uzВладельцев бывшей госсобственности сняли с «пороховой бочки» - читать на buxgalter.uzС 1 февраля в суд можно будет обратиться через кабинет налогоплательщика - читать на buxgalter.uz

Фуқаролик авиацияси агентлигида иш ҳақи нималардан иборат

10.10.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (30.09.2019 йилдаги 825-сон ВМҚга қаранг).

 

Мазкур ҳолатда иш ҳақи бир нечта компонентларни ўз ичига олади.

 

Биринчидан, лавозим маоши. Фаолияти парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган раҳбарлар ва ходимларга такомиллаштирилган тариф сеткаси қўлланилади: ЯТС бўйича разрядлар – 8 дан 17 гача. Бундан ташқари, уларнинг лавозим маошлари тариф коэффициенти қўлланилган ҳолда уч баравар миқдорда белгиланади. Шу тариқа, ҳар бир ходимга уч баравар миқдорда лавозим маоши: бир баравари – бюджет маблағлари ҳисобидан, икки баравари – идорада жорий йилда ташкил этилган Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.     

 

Иккинчидан, табақалаштирилган ойлик устамалар тизими.


Амалдаги диспетчер гувоҳномасига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига (учувчи, штурман) 

Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича амалдаги диспетчер гувоҳномасига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига  

Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалдаги муҳандис гувоҳномасига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига  

Директор ва унинг ўринбосарига 

Кўп йиллик хизматлари учун 

(барча ходимларга)

ИКАОнинг тилни билишни баҳолаш шкаласи бўйича инглиз тилини 4-даражадан паст бўлмаган даражада билиш ва амалий фаолиятда қўллаш учун

15% 

ИКАОнинг тилни билишни баҳолаш шкаласи бўйича инглиз тилини 4-даражадан паст бўлмаган даражада билиш ва амалий фаолиятда қўллаш учун

15% 

ходимга ҳар бир ҳаво кемаси тури учун берилган тоифалар тури ва сонига қараб

26%дан 170%гача

алоҳида муҳим парвозларни ташкил этишда иштироки учун

30%дан 40%гача

3 йилдан

5 йилгача

15%

2-даражали малака учун

30%гача

2-даражали малака учун

30%гача

ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш рухсатномаси учун

60%гача

5 йилдан

10 йилгача

20%

1-даражали малака учун

50%гача




1-даражали малака учун

50%гача

ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалдаги муҳандис гувоҳномаси учун

16%гача

10 йилдан 15 йилгача

30%

1 соат парвоз вақти учун (бир ойда 10 соатдан ошган ҳақиқий парвоз вақти учун ҳақ тўланмайди)

МҲЭКМгача

ҳаводаги ҳаракатни бевосита бошқариш билан боғлиқ бўлган иш ўринларида мустақил ишлашга рухсатнома учун

30%гача 

15 йилдан 20 йилгача

40%

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича амалдаги диспетчер гувоҳномаси учун

50%гача

20 йил ва ундан ортиғига

50%

ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва ҳаво ҳудудидан фойдаланишни текшириш ҳамда назорат қилиш учун

50%гача

 

Учинчидан, мукофот:

  • ҳақиқатда ишланган вақтдан қатъи назар тўланадиган байрам кунлари муносабати билан бериладиган мукофотлар — 1 лавозим маошигача бўлган миқдорда (меҳнатни рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда);
  • · ташаббускорлик ва хизмат мажбуриятларини виждонан бажарганлиги учун – 2 ойлик иш ҳақи миқдорида (1 йилда 1 маротаба, уларнинг фаолиятини алоҳида баҳолаш асосида).

 

Тўртинчидан, моддий ёрдам:

  • меҳнат таътилига чиқилганда (1 календарь йилда бир марта) – меҳнат таътилига чиқиш санаси кунига лавозим маоши миқдорида;
  • зарурат туғилганда, даволаниш, тўй маросими, яқин қариндошларининг дафн маросими, бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ ҳолларда (касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда) – 4 МҲЭКМгача.

 

Бундан ташқари, агентлик ходимлари фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида имтиёзли (махсус) тарзда юриш ҳуқуқига эгалар. Ҳуқуқ 1 йилда бир маротаба тақдим этилади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.