Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги хулосада нима бўлиши керак?

22.03.2017

Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПФ–4990-сон Фармони билан  Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Тузатишлар Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш асослари ва тартибига тааллуқли бўлиб, ҳужжатни “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонунга яқинда киритилган ўзгартиришлар билан мувофиқлаштиришга қаратилган. Бу ҳақда мана бу ерда батафсил ёзган эдик.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолатларда йўқотилиши мумкин:

 

а) фуқарога нисбатан унинг чет эл давлати армиясига ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек полициясига, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда; 

 

б) агар чет элда доимий яшовчи шахс 3 йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

 

в) агар фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олингани аниқланган бўлса;

 

г) агар шахс чет эл давлати фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

 

д) агар шахс чет эл фуқаролигини олган бўлса.

 

Низом фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тартибини тартибга солувчи нормалар билан тўлдирилган.

 

Демак, асослар мавжудлиги ҳақидаги ҳужжатлар, яъни манфаатдор вазирлик ва идораларнинг хулосалари Президент ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

 

Кўриб чиқишга тақдим этиладиган хулосалар асослантирилган бўлиши керак ва унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши мажбурий этиб белгиланган:

  • шахснинг давлат олдидаги бажарилмаган мажбурияти ёки фуқаролар ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг жиддий манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбурияти мавжудлиги;
  • шахснинг айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилганлиги;
  • шахснинг қидирувда эканлиги;
  • шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро қилиниши лозим бўлган суд ҳукмининг мавжудлиги;
  • шахснинг мамлакатдан ташқарида озодликдан маҳрум қилиш жойларида эканлиги;
  • шахснинг Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши давлат хавфсизлигининг манфаатларига номувофиқ эканлиги.

 

Ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида шахс уни фуқароликни йўқотган деб топиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хабардор қилинади. Хабардор қилиш шахснинг яшаш жойи бўйича, турар жойи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг охирги яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини ёки яқин қариндошларини хабардор қилиш орқали амалга оширилади.

 

Тақдим этилган материаллар ва хулосаларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра Президент томонидан қарор қабул қилиши учун таклиф тайёрланади. Фуқаролик Президентнинг Фармони чиққан кундан бошлаб йўқотилади. Фуқаролик йўқотилганлиги факти республика ҳудудида — шахснинг доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органлари томонидан, чет элда доимий яшовчи шахслар учун эса, консуллик муассасалари томонидан рўйхатга олинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,
 экспертимиз.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_