Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Фуқаровий ва хизмат қуроли обороти қандай лицензияланади

19.03.2020

Читать на русском языке

 

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (11.03.2020 йилдаги 138-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 30 январда «Қурол тўғрисида»ги Қонун кучга кирган. Қурол таснифи ва унинг мамлакатимиздаги оборотини ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида батафсил – бу ерда.

 

Лицензияланадиган ва лицензияланмайдиган фаолият турлари рўйхати белгиланди:

 

Лицензияланадиган фаолият турлари

Лицензияланмайдиган фаолият турлари

фуқаровий ва хизмат қуролини ишлаб чиқариш

пичоқларнинг миллий турлари – “пичоқлар”ни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш (халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари учун тегишли параметрлар белгиланган)

фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш

қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси бўлган қурол эгалари шахсий фойдаланиши учун аслаҳалар тайёрлаш

фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш

қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси бўлган қурол эгалари томонидан қуролни таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш фаолияти

фуқаровий ва хизмат қуролини реализация қилиш

қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси бўлган қурол эгалари томонидан қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш

фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини реализация қилиш

 

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Лицензияларни ва уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

 

Миллий гвардия лицензияловчи орган ҳисобланади. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин. Лицензиялар амал қилиши чекланмаган муддатга берилади. Умумий лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек ушбу соҳадаги айрим фаолият турлари учун қўшимча талаб ва шартлари белгиланган.

 

Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • юридик шахс ва амалга оширилиши мўлжалланаётган лицензияланадиган фаолият тури тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ариза;
  • лицензияланадиган фаолият турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техник база тўғрисида маълумотлар;
  • юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича маъмурият ва ходимларнинг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режа;
  • юридик шахснинг раҳбарлари ва лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларининг рўйхати, унда улар тўғрисида тўлиқ маълумотлар ва ушбу  фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилади;
  • юридик шахс штатида руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги тегишли тиббиёт муассасалари маълумотномалари;
  • ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим – 4 БҲМ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (лицензия бериш рад этилган ёки талабгор томонидан кейинчалик ариза кўриб чиқилиши рад этилган тақдирда йиғим қайтарилмайди).

 

Лицензияловчи орган қолган барча ҳужжатларни бошқа ваколатли органлардан ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади.

 

Ҳужжатлар бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар талабгорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

 

Лицензиялаш жараёни тасдиқланган схемада акс эттирилган. Лицензия бериш учун 10 БҲМ миқдорида давлат божи ундирилади (Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 23-бандига қаранг).

 

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ қуйидаги асослар бўйича лицензия бериш рад этилиши мумкин:

  • лицензия талабгорининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
  • лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
  • лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги. 

 

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилишга ҳақли.

 

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуннинг 22, 23 ва 24-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. 

 

Лицензияловчи орган берилган лицензияларнинг реестрини юритади ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2020 йилдан кучга кирди.  

 

 Анвар Иркаходжаев.