Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи тартиби белгиланди

24.02.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2020 йилдаги 85-сон қарори билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги иккита низом  тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз:

  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади («Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида» 1999 йил 19 августдаги 813-I-сон Қонунга қаранг);
  • ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатномалар берилиши бекор қилинган (11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармонга қаранг);
  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланган (28.06.2002 йилдаги 236-сон ВМҚга қаранг);
  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ва ташиш фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади, лицензия олиш учун улар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ички ишлар органларининг объектнинг техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси тақдим этилади (16.07.2003 йилдаги 315-сон ВМҚга қаранг).

 

Тасдиқланган ҳужжатларнинг биринчиси – Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низом.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари хулоса бериш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. 

 

Низомда объектларни (хоналарни) уч тоифага ажратиш мезонлари, шунингдек уларга тегишли режимлар ва техник талаблар белгиланган. Объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани бериш тартиби тасдиқланган схемада келтирилган.

 

Хулоса бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.  Хулосани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • Низомда назарда тутилган маълумотлар кўрсатилмаганлиги ёки тўлиқ кўрсатилмаганлиги, ёхуд аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
  • объект (хона)нинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги.

 

Хулосани беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.

 

Иккинчи ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Мазкур ҳолатда фақат лицензияга эга бўлган юридик шахсларгина юк жўнатувчи ва юк олувчи бўлади. Ушбу воситалар ва моддаларни автомобиль, шунингдек, қўл юки билан ҳаво ва темир йўл йўловчи транспортида ташиш уларнинг хоссаларини биладиган ва улар билан муомала қила оладиган юкни жўнатувчи (юкни олувчи)нинг вакили - масъул шахснинг мажбурий кузатувида амалга оширилади.

 

Юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг қарорига асосан ушбу моддалар ҳаво кемасининг юк-багаж бўлимлари ва темир йўл юк вагонлари билан (қўл юки сифатида эмас) масъул шахс кузатувида ташилиши мумкин. Шунингдек юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг қарорига асосан ташиш улар ходимларининг қўриқловида амалга оширилиши мумкин. Ташиш учун масъул шахс, қўриқлаш ходимлари, ташишни амалга оширувчи ходимлар, автотранспорт воситаларнинг ҳайдовчилари юк жўнатувчи ёки юк олувчининг буйруғи (фармойиши) билан тайинланади.

 

Низомда гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни автомобилда, темир йўл ва ҳаво транспортларида ташиш учун масъул шахсларнинг мажбуриятлари, шунингдек уларни қадоқлаш, маркировкалаш, юклаб жўнатиш (юкни олиш), қабул қилиш-топшириш, сақлашга нисбатан алоҳида талаблар белгиланган.

 

Ушбу Низомлар талаблари ИИВ, ДХХ, ДБҚ органлари ва бўлинмаларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларга татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.02.2020 йилдан кучга кирди


Анвар Иркаходжаев.