Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как приостановить аренду в период карантина – читать на buxgalter.uzДва монитора и другие лайфхаки по работе с "первичкой" – читать на buxgalter.uzГосорганы отвечают на вопросы по карантину – 2 – читать на buxgalter.uzКак продлить ЭЦП, «сидя на диване»

ХАЛИКК–2017 га янги лавозимлар киритилди

19.12.2019

Читать на русском языке

 

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ХАЛИКК-2017) кенгайтирилди (13.12.2019 йилдаги 3202-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжатга қаранг).

 

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифига қўшимчалар киритилди. Натижада умумий рўйхатда лавозимлар сони анча ортди:

  • давлат хизматчиларига – Президент Администрацияси, Хавфсизлик кенгаши ходимлари, омбудсман ва бизнес-омбудсман девони, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда бошқа давлат тузилмалари ходимлари лавозимлари киритилди;
  • иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги бошқарув ходимлари ва мутахассисларига – экскурсиялар бюроси бошлиғи; маданият ва истироҳат боғлари, чакана савдо корхоналари, мижозлар билан ишлаш корхоналари, меҳмонхоналар директорлари  (мудирлари); меҳмонхона хўжалигида зал, участка мудири; режаловчи иқтисодчи; директор ёрдамчиси, маслаҳатчиси; сейсмолог, техник-сейсмолог ва бошқалар;
  • диний ташкилотлар тингловчиларига – катехизатор, протодиакон (катта диакон), шағам ёқувчи (свечник), уставчи (уставщик) ва бошқалар қайд этилди.    

 

Лавозим номи келтирилган қаторда Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича уларга мувофиқ кодлар, ходимлар тоифалари (мутахассис, бошқарув ёки техник ходим), улар маълумотининг энг паст даражасига бўлган талаб ва таълим йўналиши коди кўрсатилади. 

 

ХАЛИКК-2017 га киритилган қўшимча позицияларнинг батафсил рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, классификатор:

  • меҳнат шартномаларини тузишда, ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимлар ва касбларни ходимларнинг тегишли тоифаларига киритишда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади;
  • ходимлар маълумотининг энг паст даражасини белгилаш юзасидан давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга;
  • таълим йўналиши юзасидан - барча ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.12.2019 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.