Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

Ҳайдовчи малакасини оширмадими – 1 ЭКИҲ миқдорида жарима солинади

03.05.2019

Читать на русском языке

 

МЖТКнинг 135-моддасигаЙўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши») қўшимча киритилди (2.05.2019 йилдаги ЎРҚ-534-сон Қонунга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил сентябрдан мажбурий равишда ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш жараёни жорий этила бошлаган (ВМнинг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарорига қаранг). Сўнг у татбиқ этиладиган шахслар рўйхати ва ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилган субъектлар доираси ўзгарди. 

 

Натижада айни пайтга келиб:

а) қуйидаги шахслар 2 йилда 1 марта малака оширишлари шарт:

  • юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқарувчи шахслар, қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автомобилни бошқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслар бундан мустасно;
  • автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;

б) исталган давлат (рўйхатдан ўтказилган) ва нодавлат (лицензияга эга) таълим муассасалари ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга ошириши мумкин.

 

Ҳайдовчиларнинг ёнида малака оширишдан ўтганлиги тўғрисида сертификат бўлиши ва ИИБ ходимлари текширган пайтда уни тақдим этиш мажбурияти Йўл ҳаракати қоидаларида мустаҳкамланганига қарамай, у ёнида бўлмагани учун жавобгарлик белгиланмаган эди (аввалбошдан жарималарни 2018 йил 1 июлдан жорий этиш режалаштирилган эди, таҳр.). 

 

МЖТКнинг 135-моддасига киритилган тузатиш сабабли вазият ўзгарди. Юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаганлиги учун жарима солинади. Бунинг учун санкция 1 ЭКИҲни ташкил этади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач жарималар қўлланила бошлайди.

 

Бунда ҳайдовчилик гувоҳномаси олинган пайтдан эътиборан 2 йиллик даврда жавобгарликка тортмайдилар (гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига бошқасини бериш ҳоллари бундан мустасно).

 

Қонун "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган, ўзгартиришлар 4.08.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.