Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Ҳисоблагичларнинг қиёслашлараро интервали икки баравар оширилди

23.08.2019

Читать на русском языке

1 ноябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ,  ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатишнинг янги тартиби кучга киради (ВМнинг 20.08.2019 йилдаги 698-сон қарори).

 

Қуйидагилар хизмат кўрсатишда иштирок этади:

1) ҳудудий таъминот ташкилотлари: ҳудудий электр тармоқлари, энерготаъминот, газ таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари. Улар ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиб, “Ўзстандарт” агентлигининг давлат метрология хизмати органларига қиёслашдан ўтказишга тақдим этади ва ўрнатади;

2) метрология хизмати – ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказади;

3) Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) ҳудудий бўлинмалари – барча жараёнларда таъминот ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади ва ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;

4) истеъмолчи -  ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун барча зарур шароитлар яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.

 

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги юридик шахслар учун 2 йилдан 4 йилгача, жисмоний шахслар учун эса – 4 йилдан 8 йилгача оширилди. Эслатиб ўтамиз,  энергоресурслар назорати ва ҳисобининг  автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида ўрнатилган замонавий электр энергияси ва газ ҳисоблагичлари учун қиёслашлараро интервал 10 йилни ташкил этади.

 

Бу – муҳим! Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказганлар хавотирланишлари керак эмас. 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.

 

Таъминот ташкилотлари ҳисобга олиш ускуналари ўз вақтида қиёслашдан ўтказилишини кузатиб боради.  Уларга даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин истеъмолчиларни даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантириш юклатилади.  Бундай огоҳлантиришнинг мавжуд эмаслиги ҳисоблагични ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун жавобгарликни истеъмолчи зиммасидан соқит қилади.

 

Эътибор беринг!  Ҳисобга олиш ускунаси истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб МИБни хабардор қилган ҳолда, олдинги 3 ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Бироқ ҳисоб-китобнинг бундай тартиби 1 ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас. Ускуна шу давр мобайнида ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.

 

Хизматлар кўрсатиш тартиби

 

Жисмоний ва юридик шахслар (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) давлат хизматлари марказларига (ДХМ) мурожаат қилишлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтишлари керак.

 

Бу – муҳим! Маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш учун таъминот ташкилотларининг ўзи буюртма беради.

 

Маълумот учун: маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи истеъмолчилар – электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи аҳоли (уй эгалиги/квартиралар хоналари ва ҳудудини ёритиш, электр-маиший ва бошқа асбоблардан фойдаланиш, овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув таъминоти).

 

Мурожаат этгандан кейин белгиланган шаклдаги сўровнома тўлдирилади, унда истеъмолчининг маълумотлари ҳамда хизмат тури кўрсатилади. Бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

 

Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш хизматини кўрсатганлик учун истеъмолчининг тоифасига боғлиқ ҳолда табақалаштирилган йиғим суммаси белгиланди:

 

Хизмат ЯИДХП орқали олинганда йиғим суммаси 10% камаяди.

 

Маиший истеъмолчилар электр энергияси сарфини ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун БҲМнинг 15%и миқдоридаги йиғим суммаси ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан тўланади. Маиший истеъмолчилардаги электр энергияси истеъмоли ҳисоблагичларини ўрнатиш, тамғалаш, рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ва янгисига алмаштириш ҳам энерготаъминот ташкилоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ечиш ва ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.

 

Тўлдирилган ва тасдиқланган сўровнома зудлик билан таъминот ташкилоти ва МИБга юборилади. Шундан кейин хизматлар етказиб берувчи ва МИБ вакиллари 5 иш куни ичида истеъмолчи билан ташриф вақтини келишиб, унинг иштирокида ускунани ечади ва далолатнома тузади. Шахс ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали алоқага чиқилиб, сабаби аниқланади ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан тасдиқланади. Бунда мурожаат кўрмасдан қолдирилади.

 

Ҳисоблагич қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш кунида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади. Натижаси ижобий бўлган тақдирда сертификат расмийлаштирилади, салбий бўлганда - хабарнома расмийлашрилади ва 20 дақиқа ичида электрон шаклда таъминот ташкилоти ва МИБга, шунингдек ДХМга ёки ариза берувчининг ўзига ( ЯИДХП орқали қилганда) юборилади.

 

Таъминот ташкилоти сертификат олингандан сўнг 2 иш кунидан кечикмай ускунани метрология хизматидан олиб кетади ва 3 иш кунида МИБ ходимлари билан биргаликда истеъмолчи билан келишилган вақтда уни ўрнатади ва тамғалайди.

 

Қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисоблагич фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида таъминот ташкилотига хабар берилади, у 3 иш кунида уни ўз ҳисобидан таъмирлаши ёки янгисига алмаштириши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.11.2019 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.