Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как превратить частное предприятие в общество с ограниченной ответственностью – читать на buxgalter.uz Номенклатура товаров: «колбаса» или «kolbasa»? – читать на buxgalter.uzКакой метод списания ТМЗ выгоднее – читать на buxgalter.uzЗачем плательщиков общеустановленных налогов будет обслуживать новое управление? – читать на buxgalter.uzКак заполнить налоговую отчетность для получения льгот – читать на buxgalter.uzКак пенсию и зарплату получать на одну карту – читать на buxgalter.uzГНК меняет единицу измерения показателей финотчетности – читать на buxgalter.uz

ХМТнинг Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённома ратификация қилинди

01.07.2019

Читать на русском языке

 

2019 йил 25 июндаги ЎРҚ–545-сон тегишли Қонун эълон қилинди.

 

Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Бош конференцияси 14-сессиясида қабул қилинган Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-Конвенция (Женева, 1930 йил 28 июнь) 1932 йил 1 майдан кучга кирган. Мамлакатимиз ҳужжатни 1997 йилда ратификация қилган.

 

2014 йил 11 июнда Женевада қабул қилинган Баённомада ХМТ аъзоларининг мажбурий меҳнатни қўллашнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, унинг қурбонлари ҳимояланишини, шу жумладан ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланишини – зарар қопланиши ва ҳуқуқбузарларга нисбатан санкциялар қўлланишини таъминлашга доир мажбуриятлари назарда тутилган.

 

Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, давлатимиз Баённомани ратификация қилгандан кейин қуйидаги чораларни кўриши керак:

 

  • шахсларни, хусусан ўта заиф ҳисобланадиган шахсларни зўраки ёки мажбурий меҳнат қурбонларига айланишларига йўл қўймаслик учун ўқитиш ва хабардор қилиш;

 

  • иш берувчиларни зўраки ёки мажбурий меҳнат амалиётида иштирок этишларига йўл қўймаслик учун ўқитиш ва хабардор қилиш;

 

  • зўраки ёки мажбурий меҳнатга оид қонун ҳужжатлари, шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг қамров соҳасини барча ходимларга ва иқтисодиётнинг барча секторларига татбиқ этиш ва унга риоя этилишини таъминлаш;

 

  • мазкур қонун ҳужжатлари ижро этилиши учун масъул бўлган меҳнат инспекцияси органлари ва бошқа хизматларни мустаҳкамлаш;

 

  • шахсларни, биринчи навбатда меҳнат мигрантларини ишга жалб этиш ва ёллаш жараёнида эҳтимолий суиистеъмолчиликлар ва фирибгарликлардан ҳимоя қилиш;

 

  • давлат ва хусусий секторнинг зўраки ёки мажбурий меҳнат хатарларини бартараф этишга ва тегишли жавоб чораларини кўришга йўналтирилган фаол саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш;

 

  • зўраки ёки мажбурий меҳнат хатарини оширувчи асосий сабаблар ва омилларни фош этиш.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 26.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.