Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как подготовиться к ежегодной инвентаризации (чек-лист) Что делать, если у предпринимателя нет 18 кв.м и они ему не нужны Как выплачивать заработную плату работнику-иностранцу

Ходимни ишдан бўшатишда компенсация тўлаш тартиби ўзгартирилди

09.04.2021

Читать на русском языке

Меҳнат вазирлиги томонидан 15.04.1999 йилда 684/04-1-сон билан тасдиқланган Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилиниб, огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда ходимларга моддий мадад бериш тартиби ҳақидаги тушунтиришга (рўйхат рақами 720, 10.05.1999 й.) ўзгартиришлар киритилди (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 1.04.2021 йилда 720-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи).

 

Хусусан, ҳужжатда келтирилган мисол (еттинчи ва саккизинчи хатбошилар) қуйидаги таҳрирда баён этилди:

 

«Меҳнат шартномаси 1 мартдан бекор қилиниши ҳақидаги билдирув хати билан ходим 1 январда ёзма тарзда огоҳлантирилди. Лекин, ходим билан иш берувчининг келишуви асосида ушбу огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилди ва ходим билан меҳнат шартномаси 1 январдан бекор қилинди.

Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб равишда (январь, февраль ойлари учун) пуллик компенсация ва бир ойлик (январь учун) ишдан бўшатиш нафақаси тўланди. Агарда ходим, ишга жойлашмаганлигини меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхаси билан тасдиқласа (электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш my.mehnat.uz электрон манзили бўйича электрон меҳнат дафтарчасининг ноёб рақамини киритиш ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилиш орқали амалга оширилади), Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган иккинчи ой (февраль) учун ўртача ойлик иш ҳақини март ойида олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу ходим, меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг 30 (илгари – 10) календарь кун ичида, яъни 2 январдан 31 январгача бўлган муддатда маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса ва апрель ойида бу тўғрисида меҳнат органининг маълумотномасини тақдим қилса, унга учинчи ой (март) учун ҳам илгариги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақи тўланади».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.