Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Хорижда таълим олиш шакли диплом тан олинишига таъсир кўрсатмайди

01.04.2019

Читать на русском языке


Ҳукумат хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистонда амалда мавжуд бўлган таълим шаклига мувофиқ келмаганда тан олинмаслиги ҳақидаги талабни бекор қилди (ВМнинг 29.03.2019 йилдаги 261-сон қарорига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, нострификациялашдан фарқли равишда тан олиш – енгиллаштирилган тартиб-таомил, бунда муайян халқаро шартнома тузилган бўлса, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистонда қабул қилинади. Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бу ерда жамланган.

 

2019 йил 29 мартгача хорижий дипломни (аттестатни) тан олиш учун у Ўзбекистонда амалда мавжуд бўлган таълим шаклида ўқиб олинган бўлиши шарт эди.

 

Масалан, 2018/2019 ўқув йилигача Ўзбекистонда сиртдан ўқитиш амалиёти кенг тарқалмаган эди. Масофадан туриб ўқитиш ривожлантирилмаяпти, экстернат юзасидан эса давлат олий ўқув юртларида амалга оширилмайдиган 166 та олий таълим (ш.ж. иқтисодиёт ва юриспруденция) йўналишидан иборат бўлган рўйхат қабул қилинган. Хорижий олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқимаган шахсларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келар эди.

 

Энди вазият осонлашди. Таълим шакли ҳисобга олинмайдиган бўлди.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, янгилик биринчи навбатда сиртқи шаклда таълим олган фуқаро авиацияси мутахассислари учун қабул қилинган (27.11.2018 йилдаги ПФ–5584-сон Фармоннинг 16-банди 2-хатбошисига қаранг). Бироқ Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга юқоридаги тузатишларда батафсил изоҳ берилмаган ва барча учун қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.