Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Хорижий сармояларни жалб қилган ҳолда лойиҳаларни амалга оширишда нималар ўзгарди

23.12.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 20.12.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-36-сон қарори қабул қилинди.

 

Ушбу қарор билан Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон қарор билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Низом 11-«Лойиҳа концепцияси» иловаси ҳамда 12-«Давлат ташқи қарзи ҳисобига лойиҳаларни амалга ошириш тартиби схемаси» иловаси билан тўлдирилди.

 

Шунингдек унга Ҳукумат комиссияси тушунчаси киритилди. Ҳукумат комиссияси Президентнинг 18.09.2020 йилдаги ПФ-6042-сон Фармони билан ташкил этилган Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) ҳисобланади.

 

Қуйидагиларга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда – ХМИ/ХҲМТ) билан ҳамкорлик қилиш стратегияларини (дастурларини) тайёрлаш ҳамда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш тартибига;
  • лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартибига;
  • лойиҳани амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳини (кейинги ўринларда – ЛАОГ) ташкил этиш тартибига;
  • ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиш тартибига.

 

Лойиҳа ташаббускори ҳар йили 1 февралга қадар Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига (кейинги ўринларда – Агентлик) кейинги 3 йилда амалга ошириш учун таклиф этилаётган истиқболли лойиҳалар рўйхатини ҳамда уларнинг концепциялари ва мақсадли матрицаларини белгиланган шаклда давлат ва инглиз тилларида тақдим этади.

 

Давлат ташқи қарзлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳар бир лойиҳанинг лойиҳаолди баҳоланиши ўтказилгандан сўнг Агентлик уларнинг устуворлик жиҳатини инобатга олиб, зарурат бўлганда:

  • малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳаолди баҳолашни ўтказади ва уларни амалга ошириш кетма-кетлигини шакллантиради;
  • ҳар йили 1 мартга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига лойиҳаларнинг якуний рўйхатини келишиш учун тақдим этади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳар йили 1 апрелга қадар давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга ошириш таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхатини (кейинги ўринларда – Рўйхат) шакллантиради ҳамда уни лойиҳалар ташаббускорларига, Молия вазирлигига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига келишиш учун киритади.

 

Рўйхат ҳамда унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Комиссия томонидан тасдиқланади. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегияларига (дастурларига) киритилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлар Президент билан келишган ҳолда Комиссия томонидан қабул қилинади.

 

Агентлик ХМИ/ХҲМТнинг инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва баҳолаш миссияларида қатнашади, дастлабки баҳолаш ҳужжатини ХМИ/ХҲМТ услубиётига мувофиқ (ХМИ/ХҲМТнинг шундай услубиёти мавжуд бўлганда) тайёрлашда лойиҳа ташаббускорига ўзининг хулоса ва таклифларини тақдим этади.

 

Лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжати асосида лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТнинг қоида ва тартиб-таомилларига мувофиқ ҳамда ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда ХМИ/ХҲМТ томонидан қабул қилинган услубиётга ҳамда Агентлик билан келишилган техник топшириқларга мувофиқ лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқади. Агентлик лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни белгилашда лойиҳа ташаббускорига ўзининг хулосаси ва таклифларини тақдим этади.

 

ЛАОГни лойиҳа раҳбари бошқаради, у лойиҳа ташаббускори томонидан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, зарурат бўлганда, ХМИ/ХҲМТ билан келишиб лавозимга тайинланади ва озод этилади.

 

Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ЛАОГ иш самарадорлигини лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий параметрлари бажарилиши ва кредит маблағлари мақсадли ишлатилиши юзасидан йил якунларига кўра баҳолайди ва унинг натижалари асосида масъул ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш ёки эгаллаб турган лавозимдан озод этиш бўйича лойиҳа ташаббускорига хулоса киритади.

 

Шунингдек Агентлик лойиҳани амалга ошириш даврида ҳар йил якуни бўйича лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицаси мониторингини юритади ва натижадорлигини баҳолаб боради. Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда белгиланган тадбирларни асоссиз равишда ўз вақтида бажармаган қарз олувчи ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари иш ҳақининг 30%игача миқдорда ушлаб қолиниши ёки уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш юзасидан Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

 

Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах