Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ҳудудлар янги тартиб-таомил бўйича баҳоланади

04.05.2020

Читать на русском языке

 

Президентнинг 1.05.2020 йилдаги «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ–4702-сон қарори қабул қилинди.  

 

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил 1 июлдан Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражаси индикаторлари тизими бўйича ҳар чоракда баҳоланиши лозим. 2018 йил 1 январдан эса ушбу ҳудудлар раҳбарларининг ишини баҳолаш мезонлари жорий этилган.

 

Ушбу механизмлар ўрнига ҳудудлар, туманлар ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар йили рейтинг баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Унинг доирасида ҳар бир ҳудуд ўрганилади ва икки босқичда баҳоланади:

 

I. Статистик кўрсаткичлар саккизта устувор йўналиш бўйича  баҳоланади (умумий энг юқори балл – 50):

  • иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик (7,5 балл);
  • меҳнат бозори самарадорлиги (6,25 балл);
  • ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти ва сифати (11,25 балл);
  • инфратузилмадан фойдаланиш имконияти ва унинг ривожланганлиги (5 балл);
  • иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификация қилинганлиги (3,75 балл);
  • ишбилармонлик муҳити сифати ва тадбиркорликни ривожлантириш (7,5 балл);
  • молиявий мустақиллик, банк-молия соҳасининг ривожланиши (5 балл);
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги (3,75 балл).

 

II. Аҳолининг ижтимоий ўзини ҳис этиши ва турмуш сифати, тадбиркорлар ва инвесторлар учун ишбилармонлик муҳитининг ҳолати, жамиятнинг ислоҳотларга ишончи даражаси ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият институтларининг сифатини аниқлаш мақсадида алоҳида сўровлар ўтказилади. Ушбу босқичда ҳудуд яна кўпи билан 50 балл тўплаши мумкин. Сўровнома ўтказиш методологияси икки ой муддатда ишлаб чиқилади.

 

2020 йил 1 июнга қадар масъул идоралар ҳудудлар рейтингини тузиш учун маълумотларни онлайн режимда киритадиган ахборот тизими ишлаб чиқилади. Шу сабабли 2019 йил якунлари бўйича рейтинг баҳолаш натижалари синов режимида ўтказилиб, сўнг тизим такомиллаштирилади.

 

Жараён қуйидагича амалга оширилади:

  • давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳисобот йили якуни бўйича – ҳисобот йилидан кейинги 15 январь (тезкор) ва 1 июндан (якуний) кечиктирмай тегишли маълумотларни ахборот тизимига ҳаққоний ва ўз вақтида киритишни таъминлайди;
  • ўтган йил учун рейтинг баҳолаш натижалари ҳар йили 1 февраль (тезкор баҳолаш) ва 15 июнга (якуний натижалар) қадар Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритилади, шунингдек Ҳукумат, Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштиради, иштирок этувчи органлар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради, шунингдек Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда рейтинг кўрсаткичлари тизими ва уларни ҳисоблаш усулларига (зарурат бўлганда) ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.05.2020 йилдан кучга кирган.


Олег Заманов.


 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах