Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳудудлар раҳбарлари ҳар чоракда баҳоланади

18.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.12.2017 йилдаги 973-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ–3182-сон қарори билан республикада ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлиш йўли билан жойларда ишларни ташкил этишнинг янги тизими жорий этилган (батафсил шарҳ – бу ерда).

 

Секторларга прокуратура, ички ишлар, солиқ хизмати органлари раҳбарлари ва туман (шаҳар) ҳоқимлари (Қорақалпоғистонда – Жўқорғи Кенгес Раиси) бошчилик қилади. Алоҳида ҳудудлар бевосита Бош вазир ва унинг ўринбосарларига бириктирилган.

 

Баҳолаш мезонлари

 

2018 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракда юқорида кўрсатилган ҳудудлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаб боради. Олинган қуйидагиларга тааллуқли маълумотлар уларнинг ишини баҳолаш мезонлари ҳисобланади:

  • расмий статистика. Унга ижтимоий, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари ва ҳуқуқий тарғибот кўрсаткичлари киради. Ҳаммаси бўлиб 43 та кўрсаткич баҳоланиши лозим;
  • Президентнинг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар. Бу ерда иккита индикатор инобатга олинади: ҳар 10 минг нафар вояга етган аҳоли сонига нисбатан мурожаатлар сони (мурожаатлар сони қанча кам бўлса, балл шунча юқори бўлади) ҳамда келиб тушган ижобий ҳал қилинган мурожаатлар сони.  

 

Шунингдек, раҳбарларнинг бевосита ҳудудлар аҳолиси билан иши ҳам баҳоланади:

  • уйма-уй юриш;
  • халқ билан мулоқот;
  • аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ечиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги.

 

Баҳолаш услубияти – 100-баллик тизим бўйича

 

Расмий статистик маълумотлар бўйича максимал 80 балл билан баҳоланади. 43 та мезон-индикаторнинг ҳар бири бўйича 0 дан 2 баллгача берилади. Бунда 3 та мезон-индикатор фақат шаҳарларга (масалан, кўп хонадонли уйларни қишки мавсумга тайёрлаш) ёки фақат туманларга (масалан, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича режани бажариш) хос бўлиб, улар баҳоланмайди.

 

Президентнинг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича ишлар максимал 20 балл билан баҳоланади, ҳар бир индикатор учун 10 баллдан берилади.

 

Баҳолаш натижалари бўйича – мукофотлаш ёки лавозимдан озод этиш

 

Тегишли вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар ҳар чорак якунида Иқтисодиёт вазирлигига юқорида кўрсатилган барча кўрсаткичлар ҳамда ҳар бир индикатор бўйича ҳисоблаш услубияти ва баҳолаш билан жадвалларни тақдим этишлари керак.  

 

Шундан кейин умумлаштирилган маълумот Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Президент Девонининг Фуқаролар ҳукуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматига берилади.

 

Ҳар чоракдаги баҳолаш натижаларига кўра қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

  • секторлар раҳбарлари аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури («йўл харитаси»)ни ишлаб чиқади;
  • Вазирлар Маҳкамаси муайян ҳудуднинг алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор муаммоли тармоқларини белгилаб, тегишли комплекс чора-тадбирлар кўрилиши зарурлиги тўғрисидаги ахборотни вазирлик, идора ва бошқа органларга юборади.

 

Президент Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда баҳолаш натижаси бўйича алоҳида ўрнак кўрсатганларни рағбатлантириш ёки жиддий камчиликларга йўл қўйганларни лавозимидан озод этиш тўғрисида ўз таклифларини Президентга киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 1.01.2018 йилда кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум