Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ҳукуматда – таркибий ўзгаришлар ва янги иш тартиби

30.01.2019

Читать на русском языке

Президент 28.01.2019 йилда «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон ва 28.01.2019 йилда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Улар ЎзА сайтида эълон қилинди.

 

Ҳукумат тузилмасидаги янгиликлар

 

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидаги ўзгаришлар рўй берди:

 

Тугатилмоқда

Лавозимлар киритилмоқда

Бош вазирнинг ўринбосарлари – иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа комплекслари раҳбарлари лавозимлари, шунингдек, уларнинг аппаратлари (котибият)

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари –транспорт вазири

 

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

Бош вазирнинг ўринбосарлари:

  • молия вазири;
  • инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича;
  • ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича;
  • Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекслари, тармоқлари ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари

Бош вазирнинг маслаҳатчилари:

  • ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича;
  • аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича

 

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси кирди.

 

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва аъзоларининг қуйидаги ваколат чегаралари белгиланди:

  • Ҳукумат раҳбари – ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ва юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилиш;
  • Бош вазирнинг ўринбосарлари – ижро этувчи ҳокимият органлари ишини уларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда мониторинг қилиш, жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганиш ва муаммоларни таҳлил қилиш;
  • Бош вазирнинг маслаҳатчилари – ўз ваколатига киритилган масалалар бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлаш;
  • вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари – Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ва бошқа ҳужжатларни сифатли ва ҳар томонлама ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсий жавобгарлик.

 

Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек, давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.

 

Лавозимларга тайинлашнинг янги тартиби

 

2019 йил 1 апрелдан бошлаб Бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади. Ушбу жараёнда улар истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасида ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режаларини тақдим этишлари керак.

 

Худди шу санадан эътиборан ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлислари ўтказила бошлайди. Бош вазир эса Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлиснинг палаталарига Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

 

Шунингдек барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги ёндашувга кўра баҳолаш жорий этилади.

 

Ҳуқуқ ижодкорлиги ишининг истиқболлари

 

3 ой муддатда қуйидагилар ишлаб чиқилади:

 

  • Ҳукумат аъзоларининг ваколатларини ва жавобгарлигини белгилашни, Ҳукуматнинг Олий Мажлис палаталари, Президент ва унинг администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар ҳамда бошқалар билан ўзаро ҳамкорлиги масалаларини назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси;

 

  • яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш механизмлари ва тартибини назарда тутувчи «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси;

 

  • давлат бошқаруви ва ижро этувчи ҳокимият органлари тизимини янада ихчамлаштириш, иқтисодий жараёнларда давлатнинг иштирокини тубдан қисқартириш бўйича таклифлар;

 

  • вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини меҳнат натижалари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда такомиллаштириш тўғрисидаги Президентнинг қарори лойиҳаси.

 

Ҳужжатлар Ҳукумат ишини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа қатор қоидаларни ўз ичига олган.

 

Константин Мосин.