Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ҳукуматнинг янги сектори ҳамда Дававианазоратни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

30.11.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 27.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ёритишда давом этамиз.


Биринчидан
, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти тузилмасида авиация тармоғини ислоҳ қилиш масалалари бўйича сектор тузилади.

 

Унинг зиммасига қуйидагиларни ўз ичига олган фуқаро авиациясини ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш вазифалари юкланади:

  • маҳаллий ва хорижий ташувчиларнинг миллий ҳаво қатновлари бозорига кириш қоидалари;
  • аэропортлар инфратузилмасини ва аэронавигацион хизмат кўрсатишни ривожлантириш дастури;
  • давлат томонидан қўллаб-қувватланиши зарур бўлган субсидияланадиган авиайўналишларни танлаш сиёсати;
  • аэропортлар хизматларини кўрсатишда хусусий сектор иштироки ва рақобат муҳитини таъминлашга доир механизмлар;
  • аэропортларнинг авиация ва ноавиация хизматлари нархларини тартибга солиш;
  • фуқаро авиацияси соҳасида истеъмолчилар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари;
  • халқаро авиация ташувлари соҳасида халқаро шартномалар тузиш ва уларнинг шартлари бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари.

 

Иккинчидан, 2019 йил 1 январдан бошлаб Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ривожлантириш жамғармаси (юридик шахс ташкил этмасдан) ташкил этилади. Жадвалда уни шакллантириш манбалари ва молиялаштиришнинг асосий йўналишлари кўрсатилган.


Маблағларни шакллантириш манбалари

Молиялаштириш йўналишлари

қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан, аэродром атрофидаги парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширишга рухсатномалар беришдан тушадиган маблағлар суммасининг 100%и

Дававианазоратни моддий-техник таъминлаш, ш.ж. замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

 

маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун Дававианазорат ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммасининг 80%и

Дававианазорат ходимларини моддий рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ўқитиш ва малакасини ошириш

«Ўзаэронавигация» ДК соф фойдасининг 5%и

Дававианазорат фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш

авиация хавфсизлиги учун ундириладиган йиғимлар суммасининг 3%и

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тадбирлар

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

 

Учинчидан, ваколатларнинг қайта тақсимланиши назарда тутилмоқда. 

 

Дававианазоратга:

  • ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни амалга ошириш;
  • аэродром атрофидаги парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномалар беришга оид ваколатлар ўтказилди.

 

«Ўзаэронавигация» ДКга Ўзбекистоннинг самовий ҳудудидан транзит фойдаланишда кўрсатилган аэронавигация хизматлари учун хорижий авиакомпанияларнинг кечиктирилган дебитор қарздорлигини аэронавигация хизматлари кўрсатилгани тасдиқланган вақтдан бошлаб 12 ой давомида ундириш ҳуқуқи берилди.

 

Уч ой муддатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фуқаро авиацияси соҳасидаги ишларни кўриб чиқиш билан боғлиқ функцияларни давлат органларига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилади.

 

 

Олег Заманов.