Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва «Doing Business»да чиқиш

22.11.2019

Читать на русском языке

 

Ҳар йилги «Бизнес юритиш» ҳисоботида Ўзбекистон позициясини яхшилаш бўйича навбатдаги «йўл харитаси» қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий рейтингда 69-ўринни эгаллайди, энг яхши ислоҳотчи мамлакатлар қаторида «топ-20»га кирган.

 

Шунга қарамай, амалдорлар ва маҳаллий ҳокимиятлар хусусий мулкчиликни ҳимоя қилиши лозимлиги яна бир бор таъкидланди. Масалан, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқишга бўлган тақиқни олайлик. Бундай масалаларни илгари суриш – хусусий мулк дахлсизлигининг бузилиши ҳисобланади, бу ишлар кўриб чиқишга қабул қилинмайди, мазкур тақиқни бузган мансабдор шахслар жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилади.  

 

Мамлакатда бизнес юритиш муҳитини ривожлантириш, яхшилаш ва либераллаштиришга оид бир нечта тадбирлар назарда тутилган.

 

Биринчидан, 2020 йил 1 январдан қуйидагилар тўхтатилади:

  • тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқланганда коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни текшириб олиш;
  • солиқ органларига солиқ тўловчилар томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг аризани ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотни қоғоз кўринишда тақдим этиш;
  • мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундириш.

 

Иккинчидан, 2020 йил 1 февралдан:

  • экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади, ваколатли органларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари ушбу тизимга интеграция қилинади;
  • санитария-эпидемиология ва ветеринария, фитосанитария ва экологик назорат ўтказиш учун ундириладиган тўловлар миқдори ваколатли органнинг мазкур ҳужжатни бериш учун қилган харажатлари доирасида Молия вазирлиги томонидан келишилган ҳолда белгиланади;
  • юридик шахслар томонидан даъво аризаси ва унинг иловаларини жавобгар ҳамда иқтисодий судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юбориш мумкин.

 

Учинчидан, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб қуввати 140 кВт гача бўлган электр ускуналарини электр тармоқларига тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра, давлат хизматлари марказларига техник шартларни олиш учун мурожаат қилиш билан бир вақтда берилган сўровномасига асосан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан уланади. Харажатлар тадбиркорлик субъектлари фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан 1 йил давомида ундириб олинади.  

 

Мамлакатда «қурилиш учун рухсатномалар бериш», «электр таъминоти тизимига уланиш», «кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш» ҳамда «кредит бериш ва тўловга қобилиятсизликни ҳал этиш» индикаторлари бўйича аввалги паст бўлган кўрсаткичларни кўтариш учун соҳа идораларида ишчи гуруҳлар тузилган. Бошқа давлат тузилмаларига ҳам бир қатор вазифалар топширилган.  

 

Олег Заманов.