Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон «Top-20 ислоҳотчи мамлакатлар» қаторидан жой олди

18.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 24 октябрь куни эълон қилинадиган «Бизнес юритиш – 2020» йиллик ҳисоботида давлатимизнинг ўрни салмоқли даражада яхшиланишини прогноз қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз,  «Doing Business 2019: Training for Reform» ҳисоботида Ўзбекистон 67,4 балл тўплаб, 190 та мамлакат орасида 76-ўринни эгаллаган эди.

 

Иқтисодиёт ва бизнес соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар Жаҳон банки экспертларининг дастлабки ҳисоб-китобига кўра Ўзбекистоннинг «Top-20 ислоҳотчи мамлакатлар» рўйхатига кириш имконини берди. Уни тузишда индекснинг 10 таркибий индикаторлари ўрганилади. Ислоҳотларнинг камида 3 та йўналишида ижобий динамика кузатилиши лозим.

 

Мамлакатимизда миноритар инвесторлар ҳимояланишининг кучайтирилганлиги, солиқ солиш тизими соддалаштирилганлиги, шартномаларни бажаришда низоларни ҳал этишнинг медиация амалиёти жорий этилганлиги ва халқаро савдо жараёнида хавфни таҳлил этиш божхона тизиминининг жорий этилганлиги қайд этилди.

 

«Йигирмата» ислоҳотчилар рўйхатига Ўзбекистоннинг МДҲ бўйича шериклари: Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистон кирди. Шунингдек, рейтингда Баҳрайн, Бангладеш, Хитой, Жибути, Ҳиндистон, Иордания, Кения, Косово, Қувайт, Мьянма, Нигерия, Покистон, Қатар, Саудия Арабистони, Того ва Зимбабве бор.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум