Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Хусусий секторда ишловчи бўлажак оналарга нафақа тўланади

21.09.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги «Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш тўғрисида»ги  515-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг асосий нормалари:

  • Низом бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди;
  • нафақа ходимнинг фарзанди туғилгунига қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида тўланади;
  • нафақа Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан тўланади;
  • юридик шахсларнинг нафақа тўлаш бўйича мажбуриятлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланган нафақа миқдорида камайтирилади;
  • нафақа тайинлашга ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг акушер-гинекологи томонидан бериладиган ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади (кейинги ўринларда – варақа);
  • нафақа фуқароларнинг мурожаатларисиз “Ягона реестр” ахборот тизими орқали тайинланиб, тўланади;
  • варақа расмийлаштирилгандан сўнг масъул тиббиёт ходими маълумотларни “Тиббиёт” тизимига киритади ва ушбу маълумотлар “Ягона реестр” тизими билан интеграция қилинади;
  • “Ягона реестр” тизимида керакли стаж мавжудлиги ва ушбу даврда шахс даромад олганлиги тасдиқланганда унга нафақа тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинади;
  • нафақа шахснинг фаол (охирги 60 ойда транзакция амалга оширилган) пластик картасига пул маблағларини ўтказиш орқали амалга оширилади (ойнинг 10-санасига қадар);
  • шахсда пластик карта мавжуд бўлмаган тақдирда нафақа Халқ банки томонидан нақд шаклда ойнинг 27 санасига қадар тўлаб берилади.

 

Шунингдек қарор билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах