Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Хусусийлаштириш: ижарага олувчи камроқ тўлайди

09.07.2020

Читать на русском языке

 

Ижарага олинган давлат мулки объектини хусусийлаштириш натижасида сотиб олган ижарага олувчининг охирги бир ярим йил давомидаги ижара учун айрим харажатлари ҳисобланади (6.07.2020 йилдаги 425-сон ВМҚга қаранг).

 

Ҳисоблаш миқдори хусусийлаштириш усулига боғлиқ:

  • олинаётган мулкнинг харид қийматини тўлаган ҳолда – харид қийматининг умумий нархидан 25%дан ошмаган миқдорда;
  • «ноль» харид қиймати бўйича – харажатлар инвестиция мажбуриятлари миқдорига нисбатан тўлиқ ҳисобланади.  

 

Ижарага олувчи томонидан охирги 18 ой давомида ижара объектида жойлашган бино ва иншоотларнинг, бошқа асосий воситаларнинг модернизациясига ва капитал таъмирлаш учун амалга оширилган, ушбу объектда янги иш жойларини яратишга хизмат қилган харажатлар ҳақида сўз бормоқда. Бунда балансда сақловчига ажратиладиган ижара тўлови миқдорини пасайтириш ҳисобига қопланган харажатлар чегирилади.

 

Ҳисоблашдан фойдаланиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

  • аудиторлик ва баҳолаш ташкилотлари, Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари хулосалари;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишли туман бўлинмасининг маълумоти.  

 

Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.07.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.