Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если служебная машина «засветилась на камеру» - читать на buxgalter.uzВведен ли в Узбекистане официально режим «ФОРС-МАЖОР» - читать на buxgalter.uzНужен новый этап либерализации рынка аудита – читать на buxgalter.uzПриближаются горячие даты! Не забудьте сдать расчеты по НДС, по налогу на дивиденды и проценты – читать на buxgalter.uz Имеет ли право подписи главбух, работающий по ГПД? – читать на buxgalter.uz Почему выросли поступления НДФЛ в I квартале – читать на buxgalter.uzПодводные камни регистрации плательщиков НДС по новым правилам – читать на buxgalter.uzЧто нужно знать о сроках регистрации плательщиков НДС – читать на buxgalter.uzМинфин разъяснил, как применять УП-5996 – читать на buxgalter.uzНалоговые последствия за бездействующее оборудование – читать на buxgalter.uz

ИИОнинг ҳалок бўлган ходимлари оилаларига имтиёзларни махсус комиссия белгилайди

10.07.2019

Читать на русском языке

ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 3171, 1.07.2019 й) билан Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ички ишлар органлари (ИИО) ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш Махсус комиссия томонидан амалга оширилади. У ички ишлар вазирининг буйруғи билан 7 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Унинг таркибига қуйидагилар киради:

  • ички ишлар вазирининг ўринбосари - Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи;
  • ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари;
  • Ташкилий департамент бошлиғи;
  • Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи;
  • Молия ва моддий техника бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Молия иқтисод бошқармаси бошлиғи;
  • Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи;
  • ИИВнинг масъул ходимлари.

 

ИИВ Кадрлар бош бошқармасининг масъул ходими Комиссия котиби вазифаларини бажаради.

 

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) собиқ ходим ҳалок бўлганда ёки у олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганда у ва унинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни тўплайди ва уларни Қорақалпоғистон ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБга  юборади. Бу органлар маълумотлар ҳамда уларда мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар асосида йиғма жилдни шакллантиради, унга қуйидагилар киритилади:

  • содир бўлган воқеа (ҳодиса) юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси;
  • содир бўлган воқеа (ҳодиса) бўйича тузилган далолатнома;
  • содир бўлган воқеа (ҳодиса) оқибатида жароҳат олган ходимнинг ушбу вақтдаги соғлиғи ҳолати тўғрисидаги ҳужжатлар;
  • суд-тиббий экспертиза хулосаси;
  • содир бўлган воқеа (ҳодиса) юз берган вақтда ходимнинг хизмат вазифаси ёки мажбуриятини бажариш билан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);
  • содир бўлган воқеа (ҳодиса) юзасидан тергов органи ёки суднинг қарори (агар мавжуд бўлса);
  • тиббий кўрик натижалари бўйича Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг хулосаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
  • ички ишлар органларидан хизматдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмаси.

 

Йиғма жилдда шакллантирилган ҳужжатлар Махсус комиссияга юборилади. Комиссия котиби улар асосида унинг барча аъзолари учун маълумотнома тайёрлайди. Жиғма жилдни кўриб чиқиш куни ва вақти Махсус комиссия раиси томонидан белгиланади. Йиғма жилдлар сонидан қатъи назар, улар келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида кўриб чиқилиши шарт.

 

Комиссия ишида фақат унинг аъзолари ҳамда зарурат бўлганда, жалб этилган мутахассислар иштирок этади. Ходим терроризмга қарши курашиш билан боғлиқ тадбирлар ёхуд террористик актлар натижасида, жиноятчиликка қарши курашиш билан боғлиқ тадбирлар ёхуд фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳаракатлар, шунингдек содир этилган жиноий харакат натижасида, жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тадбирлар, амалиётлар ёхуд жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи тажовузларни бартараф этиш натижасида бевосита, шунингдек фаол харакатлари оқибатида ҳалок бўлганлиги ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги ҳолати қарор қабул қилиш учун асосий мезонлар ҳисобланади.

 

Ушбу мезонлар асосида комиссия оддий кўпчилик овоз билан ижобий ёки салбий қарор қабул қилиши мумкин. Улар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Ҳужжатлар 7 кун ичида ҳудудий ички ишлар органига юборилади, у собиқ ходим оила аъзоларини уларнинг мазмуни билан таништиради ва улар оладиган имтиёзлар ҳақида хабардор қилади.

 

Терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топилган ИИО ходимлари фарзандларининг рўйхати Махсус комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 375-сон карори билан тасдиқланган низомга асосан ташкил этилган комиссияга тақдим этиб борилади.

 

Маълумот учун: ушбу ҳужжат билан Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат  олий  таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги  низом тасдиқланган.

 

ИИО ходими терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган  хизмат мажбуриятини бажариш вақтида  ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган бўлса, қабул қилинган Низом уларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

 Анвар Иркаходжаев.