Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Ижара тўловининг энг кам ставкалари оширилди

07.01.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланиладиган 2019 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.

 

2018 йилда  жисмоний шахс томонидан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда энг кам ставка бўйича 7,5% ЖШДС солинган. Бироқ, кўчмас мулк ва автотранспорт бўйича улар ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан паст бўлмаслиги керак. Солиқ базаси пасайишига йўл қўймаслик мақсадида 2014 йилдан бошлаб шундай қилинмоқда.

 

2019 йил учун нотурар жойлар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ўртача 2,2 марта, автотранспорт воситалари учун 1,4 марта оширилди (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон Президент қарорига 24-илова).

 

Т/р


Ижарага бериладиган

мол-мулк тури


Белгиланган

ставка миқдорини

тавсифловчи

кўрсаткич


Ойлик ижара тўлови ставкаларининг

энг кам миқдорлари, сўмда


Тошкент

ш.


Нукус ш. ва вилоят

марказларидаги

шаҳарлар

 

бошқа аҳоли

пунктлари

 

1


Уй-жойлар:




 

 


турар жой


умумий майдоннинг 1 кв.метри учун


10 000

6 500

3 000


нотурар жой


20 000

13 000

6 000

2


Автомобиль транспорти:




 

 


енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)


1 та автотранспорт воситаси учун


480 000


микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари


940 000

 

Шу тариқа, юқорида кўрсатилган мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ юки жиддий равишда ўсади. Ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммалардан паст бўлмаслиги лозим бўлган ушбу даромадлар 12% ставка бўйича ЖШДС солинади.

 

Демак, Тошкент шаҳрида майдони 100 кв.м турар жойни ижарага беришдан олинган даромадларга солинадиган ЖШДС суммаси ойига камида 120 минг сўм ((10 минг сўм х 100 кв.м.) х 12%) бўлиши керак. Агар енгил автомобиль ижарага берилса, ЖШДС суммаси  ойига камида 57,6 минг сўмни (480 минг. сўм х 12%) ташкил этиши керак.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 28.12.2018 йилда кучга кирди.

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_