Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Эркин ГАДОЕВ дал практические рекомендации по переходу на новую ставку НДС - читать на buxgalter.uzВ Узбекистане внедрят риск-ориентированный подход к налоговым проверкам - читать на buxgalter.uzМожно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uz

Ижтимоий-меҳнат масалаларини ҳал этиш бўйича уч томонлама комиссиялар ташкил этилди

05.07.2019

Читать на русском языке

Уларнинг таркибида – давлат, иш берувчилар ва ходимлар вакиллари. Комиссиянинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2019 йилдаги 553-сон қарорида белгиланган.

  

Комиссиялар республика ва ҳудудий даражаларда ташкил этилади. Комиссиялар таркибига уч томоннинг ҳар биридан камида 7 нафар вакил киради.

 

Республика комиссиясида:

  • ҳуқуматдан – бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, молия, адлия, соғлиқни сақлаш вазирлари ўринбосарлари, Давстатқўм раиси ўринбосари, Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари;
  • республика касаба уюшмалари бирлашмаларидан – Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарияти ва бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмалари кенгашдари раислари;
  • иш берувчилар республика бирлашмаларидан – иш берувчилар Конфедерацияси, ССП, Ўзбекистон ишбилармон аёллар ва “Ҳунарманд” уюшмалари раислари ва бошқалар иштирок этади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.

 

Ҳоким ўринбосари, бандлик, молия, адлия, соғлиқни сақлаш, меҳнат инспекцияси бошқармалари раҳбарияти давлат органларидан уларнинг доимий аъзолари ҳисобланади.

 

Комиссия қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:

  • ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, иш берувчилар ва ходимлар ташкилотлари ўртасида хамкорликни амалга ошириш;
  • Бош ва ҳудудий битимлар тузиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш орқали ижтимоий-меҳнат муносабатларини жамоа-шартнома асосида тартибга солишга кўмаклашиш;
  • меҳнат ва бандлик шароитларини аниқлаш, иш берувчилар ва ходимлар, шунингдек, иш берувчи ва ходимлар ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича жамоа музокараларига кўмаклашиш.

 

Комиссилар таркибида қуйидаги доимий ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин:

  • Бош (ҳудудий) битимни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича;
  • халқаро меҳнат нормаларини қўллашга кўмаклашиш уч томонлама маслаҳатлашувларни ўтказиш бўйича;
  • жамоа меҳнат низоларини ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш ва унинг хавфсизлиги бўйича;
  • бандлик, иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича.

 

Комиссиялар мажлислари бир йилда камида 2 марта чақирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.