Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как реализовать право на зачет при покупке государственного имущества В каких ситуациях нужно сдавать Расчет налога с доходов нерезидента Что делать, если ИКПУ указан неправильно Использованную тару можно будет сдавать, откроются пункты ее приема Организация учета на производственном предприятии Реализация готовой продукции

Иккита халқаро конвенция ратификация қилинди

10.06.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан ХМТ Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги «Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сон Конвенциясини (Женева, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун (4.06.2021 йилдаги ЎРҚ-693-сон) ҳамда «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ Конвенциясини (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун (7.06.2021 йилдаги ЎРҚ-695-сон) иккита қонун имзоланди.

 

«Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сон Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун 2021 йил 27 апрелда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган.

 

«Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 18 майда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган. Ҳужжат Президент томонидан қуйидаги шартлар билан имзоланган:

 

«Ўзбекистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахслар ўз ҳаётининг барча соҳаларида бошқалар билан тенг равишда ҳуқуқ лаёқатига эга эканлигини тан олади.

Ўзбекистон Республикаси Конвенция тегишли ҳолатларда ва қонунга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўллаб-қувватлашдан фойдаланишини ҳамда қарорлар қабул қилиш механизмларини алмаштиришни таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг муомала лаёқатини чеклашга йўл қўяди деб тушунганлигини маълум қилади.

Конвенциянинг 12-моддаси ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қарорлар қабул қилишнинг ўрнини босувчи механизмларнинг бекор қилинишини талаб этадиган модда сифатида талқин этилиши мумкин бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси тегишли шароитларда ҳамда лозим даражадаги ва самарали кафолатларга риоя этиш шарти билан ушбу механизмлардан фойдаланишни давом эттириш ҳуқуқини ўзида қолдиради».

 

Лола Абдуазимова.