Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие услуги можно получить от таможенников через ЕПИГУ Как применять комбинированную ставку таможенной пошлины Как рассчитать НДС при сдаче в аренду недвижимости

Илмий ходимларнинг маоши 15%га ошди

26.02.2018

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2974, 21.02.2018 й.) билан Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига (18.08.2009 йилдаги 233-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.

 

1.12.2017 йилдан энг кам иш ҳақининг миқдорлари индексация қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда, санаб ўтилган илмий ходимларнинг лавозим маошлари 15%га оширилди (қуйида келтирилган солиштирма жадвалга қаранг). Илгари уларнинг маошлари 3.10.2016 йилдан оширилган эди.

 

Лавозимларнинг номи 

 

Базавий лавозим маошларининг миқдори (сўм) 

 

3.10.2016 йилдан

22.02.2018 йилгача

22.02.2018 йилдан

1

Институт директори

профессор

2 315 248

2 662 535

фан доктори

2 221 186

2 554 364

фан номзоди

2 127 639

2 446 785

2

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори 

профессор

2 127 639

2 446 785

фан доктори

2 052 046

2 359 853

фан номзоди

1 960 242

2 254 278

3

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири  

фан доктори ёки профессор

2 052 046

2 359 853

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди

1 960 242

2 254 278

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди

1 885 161

2 167 935

4

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари  

фан доктори ёки профессор

1 960 242

2 254 278

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди

1 885 161

2 167 935

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди

1 809 656

2 081 104

5

Бош илмий ходим 

профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори

1 960 242

2 254 278

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори

1 885 161

2 167 935

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори

1 809 656

2 081 104

6

Етакчи илмий ходим 

илмий унвонга эга бўлган фан доктори

1 885 161

2 167 935

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори

1 809 656

2 081 104

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди

1 720 345

1 978 397

7

Катта илмий ходим 

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди

1 720 345

1 978 397

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди

1 632 052

1 876 860

илмий даражага эга бўлмаган

1 545 725

1 777 584

8

Кичик илмий ходим  

фан номзоди

1 632 052

1 876 860

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

1 545 725

1 777 584

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

1 460 116

1 679 133

9

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи 

1 288 276

1 481 517

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов.