Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Импорт қилувчилар томонидан ҚҚС тўлашни кечиктириш тартиби белгиланди

12.02.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамаси товарлар, ишлар ва хизматларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш имкониятини тақдим этиш тартибини тасдиқлади (10.02.2020 йилдаги 76-сон ВМҚга қаранг). Ҳужжат Президентнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон Фармонини ижро этиш юзасидан қабул қилинган.

 

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда ҚҚС тўловчиларга уни тўлашдан озод этиш ўрнига тўлаш муддатини 120 кунга кечиктириш тақдим этилиши мумкин.

 

ДБҚга ДСҚ ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 1 октябрга қадар ҚҚС тўлаш муддатини узайтиришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш топширилди. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар эса бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий базага тегишли ўзгартиришлар киритишлари керак.

 

ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун солиқ тўловчи давлат божхона хизмати органига ариза ва солиқ тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

 

Орган 5 иш куни мобайнида тўлов муддатини узайтириш имкониятини бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Иккала ҳолатда ҳам ариза берувчига хабарнома келади.

 

Тўлов муддатини узайтириш имконияти берилган тақдирда хабарномада сумма ва узайтиришнинг амал қилиш даври кўрсатилади. Агар тўлов муддатини узайтириш рад этилса, хабарномада рад этиш сабаблари кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.