Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как решить проблему «фантомного директора» в ЭДО – читать на buxgalter.uz Как составить Расчет НДФЛ и соцналога, если применяли более двух ставок соцналога – читать на buxgalter.uzКак оформить ЭСФ, если комитент – нерезидент – читать на buxgalter.uzКакие налоговые задолженности будут признаны безнадежными – читать на buxgalter.uzЛьгота для высококвалифицированного гендиректора – читать на buxgalter.uzКакие пени и штрафы ждут декларантов – читать на buxgalter.uzПочему за «уточненку» наказывают аудиторов – читать на buxgalter.uzКому не нужно представлять справку об авансовых платежах на III квартал – читать на buxgalter.uz

Инвестор кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериши лозим

05.05.2020

Читать на русском языке

 

«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (30.04.2020 йилдаги 264-сон ВМҚга қаранг).

 

Нима ҳақда сўз бормоқда. Ўзбекистонда қабул қилинаётган кейинги қонун ҳужжатлари инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштираётган бўлса, инвесторларга нисбатан 10 йил мобайнида инвестиция қилиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари  қўлланилади. Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлатимизнинг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилиш билан бевосита боғлиқ бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди.

 

Бу қандай тартибда ишлайди. Ушбу вазиятга тушган чет эллик инвестор қуйидаги тегишли ваколатли органларга кафолатларни қўллаш ҳақидаги хабарномани ёзма шаклда юбориши лозим:

  • хизмат кўрсатувчи банкка – қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари чет эллик инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромадларини (фойдасини) репатриация қилиш тартиб-таомилини мураккаблаштирадиган ёки унинг миқдорини камайтирадиган қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда;
  • юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган тегишли давлат ташкилотларига – инвестицияларни амалга ошириш ҳажмларига сон жиҳатдан чекловлар ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда;
  • ТИВ ва (ёки) ИИВга – чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтиришнинг қўшимча тартиб-таомиллари жорий этилган тақдирда;
  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига – чет эллик инвесторга қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари берадиган инвестиция шартномаси мавжуд бўлган тақдирда (инвестиция шартномасида кўрсатилган инвестиция киритиш шартлари бўйича).

 

Хабарнома инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати қабул қилингандан кейин исталган вақтда юборилиши мумкин. Унда инвестор инвестиция киритиш шартлари ёмонлашган деб ҳисоблайдиган ҳолатлар ва кафолат амал қилиш муддати мобайнида ўзи қўллаш ниятида бўлган инвестиция киритиш санасида амал қилган норматив ҳужжат кўрсатилади.

 

Хабарнома чет эллик инвесторга нисбатан ваколатли орган томонидан инвестиция киритган санада амал қилган қонун ҳужжати қўлланиши учун асос ҳисобланади. У юборилган санасидан қатъи назар, инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати кучга кирган пайтдан бошлаб амал қилади.

 

Ваколатли орган розилик билдирмаган тақдирда. Хабарномани олган ваколатли орган унга розилик билдирмаслиги ва бундай ҳолатда кафолатлар қўлланишининг қонунийлиги тўғрисидаги юридик хулоса учун Адлия вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Уни тайёрлашга икки ҳафта кетади. Сўнгра чет эллик инвесторга кафолат қўлланиши ноқонунийлиги тўғрисида даъво билдириши мумкин. Буни тасдиқловчи Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, даъво билдирилганда давлат божи тўланмайди.

 

Бу – муҳим! Ваколатли органнинг Адлия вазирлиги ва судга мурожаат қилиши чет эллик инвесторга нисбатан кафолат қўлланишини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.05.2020 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.