Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган индукцион печлар ва камералар олиб кирилмайди

19.12.2019

Читать на русском языке

 

Ҳукумат томонидан қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигига эътибор қаратилди (14.12.2019 йилдаги 999-сон ВМҚга қаранг).

 

2020 йил 1 мартдан бошлаб ишлаб чиқарилганидан эътиборан божхонада расмийлаштирилгунига қадар 3 йилдан ортиқ муддат ўтган, илгари фойдаланишда бўлган индукцион печлар ва камераларнинг (ТИФ ТН коди 8514 20 1000) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини тақиқланади. Бунда ишлаб чиқарилган йили ишлаб чиқарувчи заводнинг тегишли сана кўрсатилган техник паспорти билан тасдиқланади. Ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги ва товарларнинг давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтилиши учун импорт қилувчилар жавоб беради.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган индукцион печлар ва камераларга нисбатан божхона тўловлари имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади.

 

Махсус идоралараро ишчи гуруҳлари томонидан қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолияти ҳудудлар кесимида ўрганилади. 15 январга қадар улар жойларга чиққан ҳолда, металл прокатининг сифати ва хавфсизлигига оид белгиланган стандартларга амал қилиш ҳолатини текширадилар. Нормативларга амал қилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, Қурилиш вазирлиги томонидан металл прокатини ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллаш тақиқланади.

 

1 февралга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади, 1 мартга қадар эса металл прокатининг сифати ва хавфсизлиги бўйича назоратни амалга оширадиган синов лабораториялари модернизацияланади.        

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах