Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ремонт в здании: куда отнести расходы? – читать на buxgalter.uzНюансы учета «импортного» НДС – читать на buxgalter.uzГотовимся к ежегодной инвентаризации (пошаговая инструкция) – читать на buxgalter.uzОшибки учета: место ли вещам в эксплуатации на складе? – читать на buxgalter.uzВ правила работы с онлайн-кассами внесены изменения – читать на buxgalter.uz Что меняется в онлайн-ККМ и деятельности ЦОТУ (в продолжение темы) - читать на buxgalter.uz

Ишларни вахта усулида ташкил этиш – янги Низом асосида

13.10.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 09.10.2020 йилдаги “Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 636-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қабул қилинган Низом:

  • узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини ташкил қилиш;
  • вахта усулида ишлаётган ходимларнинг дам олиш вақтида ҳаёти ва иш фаолиятини таъминлаш учун вахта шаҳарчаларини ташкил қилиш;
  • ишларни вахта усулида ташкил қилишда меҳнат ва дам олиш режими, иш вақти ҳисобини юритиш;
  • вахта усулидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, имтиёзлар ва компенсациялар;
  • ишларни вахта усулида ташкил қилишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар тақдим этиш тартибини белгилайди.

 

Низомда узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектлардаги қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини меҳнатни ташкил қилишнинг вахта режимида амалга ошириш тартиби баён этилган. Бунда:

  • ходимларни контракт билан ишга қабул қилишда ишлар вахта усулида бажариладиган меҳнат шароитлари назарда тутилади;
  • ходимларнинг меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ишлаб чиқариш объектлари вахта усулида ишлаш жойи ҳисобланади;
  • иш жойи ўзгаргани сабабли ходимларнинг бошқа жойга кўчиб ўтиши уларнинг бошқа ишга ўтказилиши деб ҳисобланмайди;
  • ходимнинг вахтага жўнатилиши хизмат сафари ҳисобланмайди;
  • объект жойлашган ҳудудда ишларни бажариш ва сменалараро дам олиш даврлари вахта вақти ҳисобланади.

 

Вахтанинг давомийлиги бир календарь ойдан ошмаслиги лозим.

 

Ташкилот жойлашган жойдан иш жойигача етиб олиш ва у ердан қайтиш учун ходимлар уч соатдан кўпроқ вақт сарфлайдиган бўлса ёки фавқулодда вазиятларда, ташкилотларнинг раҳбарлари, агар бу иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ деб топилса, ишлар вахта усулида бажарилишини ташкил этишга ҳақли ҳисобланади.

 

Шунингдек, Низомда ишларни вахта усулида ташкил қилишнинг қуйидаги жиҳатлари баён этилган:

  • ишларни ташкил этиш;
  • имтиёзлар ва компенсациялар;
  • ижтимоий-маиший таъминот;
  • тиббий ёрдамни ташкил этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.