Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Жиноят иши иштирокчиларининг хавфсизлиги қандай таъминланади

16.01.2019

Читать на русском языке


14.01.2019 йилдаги «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–515-сон Қонун эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, ЖПКнинг 170, 270, 375, 38113-моддаларида илгари ҳам жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини жиноят ишлари юритилишида иштирок этиши муносабати билан шахси ва мол-мулкига нисбатан таҳдидлардан ҳимоялаш чоралари назарда тутилган эди. Бироқ ҳимоялашнинг аниқ тартиби ва турлари қонуности ҳужжатларида белгиланар эди. Янги қонун ушбу соҳадаги ишларни янги даражага олиб чиқишга қаратилган.  

 

Биринчидан, ҳимояланадиган шахслар рўйхати батафсил тус олган. Жабрланувчи ва гувоҳлардан ташқари унга яна 17 та бошқа жиноят процесси иштирокчилари киритилган. Моҳиятан олганда, гувоҳнинг адвокати ва жиноят иши юритилиши учун жавобгар шахслардан ташқари, улар процесснинг барча иштирокчиларидир – қонун суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва халқ маслаҳатчисининг хавфсизлигини таъминлашга татбиқ этилмайди.

 

Иккинчидан, ҳимоялаш чораларининг 2 та гуруҳи белгиланган:

 

  • хавфсизлик чоралари – жами 8 та чора, шу жумладан шахсни қўриқлаш, вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш, бошқа яшаш жойига кўчириш, ҳужжатларни алмаштириш ва ҳ.к.;

 

  • ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари – жиноят ишида иштирок этиши муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини қоплаш, бир йўла бериладиган нафақалар, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган пенсиялар.

 

Учинчидан, ҳимоя қилишда иштирок этувчи органлар рўйхати тартибга солинди:

 

  • ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар – терговга қадар текширувни амалга оширувчи, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва жиноят ишини юритаётган суд;

 

  • хавфсизлик чораларини таъминловчи органлар – ички ишлар органлари, шу жумладан ИИВнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати органлари, ҳарбий қисмлар ва Қуролли Кучлар тузилмаларининг қўмондонлиги;

 

  • ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органлар – аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари.

 

Илгари, ЖПКга мувофиқ, процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга доир барча чора-тадбирлар ички ишлар органларига юклатилган эди.

 

Тўртинчидан, хавфсизлик ва ижтимоий муҳофаза қилиш чораларини қўллаш тартиби батафсил тус олди.

 

Масалан, хавфсизлик чораларини қўллаш учун ҳимоя қилинувчи шахснинг ёхуд унинг қонуний вакилининг розилигини олиш зарурлиги тўғридан-тўғри кўрсатиб ўтилган. Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар ҳимоя қилинувчи шахсларга нисбатан таҳдид мавжудлиги тўғрисидаги аризани (хабарни) текшириб кўришлари ва хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида ёхуд уларни қўллашни рад этиш ҳақида 3 сутка ичида, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса дарҳол қарор (ажрим) қабул қилишлари шарт.

 

Ҳимоя қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Шикоятни кўриб чиқиш учун 24 соат ажратилди.

 

Бундан ташқари, алоҳида қайд этилишича, ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ҳимоя қилинувчи шахсларнинг зиммасига юклатилиши мумкин эмас.

 

Ҳужжат билан бир қатор бошқа янгиликлар ҳам киритилган. Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 2019 йил 15 июлдан кучга киради.

 

Самир Латипов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_