Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Можно ли применить льготы к матпомощи совместителя Утверждены формы статотчетности на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть II Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ 8 главных НПА для фермерских хозяйств в 2021 году 7 важных нововведений в проекте НПА о теневой экономике Льготы по НДС привязали к ИКПУ

Жисмоний шахсларга харид суммасининг 1%ини қайтариш бошланади

05.10.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 04.10.2021 йилдаги “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5252-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасининг 1%и қайтарилади. Рўйхатдан ўтказиш харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали амалга оширилади. Сумма уларнинг банк карталарига ой якуни билан республика бюджетидан қайтарилади. Бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно;
  • чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек, идентификация қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсларга мукофот тўланади. Хабарнома махсус дастур орқали амалга оширилади. Мукофот миқдори ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммаси ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибининг бузилиши бўйича белгиланган жариманинг 20%и миқдорини ташкил қилади.

 

Тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн НКМга мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар тақиқланади:

а) Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган онлайн НКМ ва виртуал касса чекларини тақдим этиш;

б) қуйидаги имкониятларга эга бўлмаган онлайн назорат-касса техникаларини Давлат реестрига киритиш ҳамда солиқ органларида рўйхатга олиш, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса улардан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланиш:

  • банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш;
  • онлайн НКМнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этиш (виртуал кассалар ва онлайн НКМ сифатида фойдаланилаётган банк карталарини қабул қилувчи терминаллар бундан мустасно.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун онлайн НКМ ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) мажбурий фойдаланиш талаби ўрнатилади.

 

2023 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ЖШДС суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилди. Сумма онлайн-НКМ ҳамда юқорида назарда тутилган махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилиши мумкин.

 

2021 йил 1 декабрдан бошлаб электрон тўлов тизимлари хизматлари ёрдамида амалга оширилган транзакцияларнинг ("P2P" тўловлари бундан мустасно) электрон чекларида автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талаби ўрнатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.