Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Каботаж ва эко-инспекторларга тўсқинлик қилганлик учун жарима жорий этилади

07.10.2020

Читать на русском языке

 

МЖТКга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди (5.10.2020 йилдаги ЎРҚ-640-сон Қонунга қаранг). Тузатишлар уч ой ўтгач кучга киради.

 

Биринчидан, МЖТКнинг 1251-моддаси 2-қисмига аниқлаштириш киритилди – тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш тақиқланади. Бунда санкция чоралари ўзгартирилмади: фуқаролар учун – 10 БҲМ миқдорида жарима ёки 6 ойгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, ташиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга – 15 БҲМ миқдорида жарима қўлланилади.

 

Иккинчидан, каботаж – хорижий ташувчиларга тегишли бўлган (шу жумладан Ўзбекистон Республикасига вақтинча олиб кирилган) автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни мамлакат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиганлик учун жарима жорий этилади. Ўзбекистон томонидан имзоланган халқаро шартномаларда каботаж қайд этилмаган бўлса жавобгарлик юзага келади. Жарима миқдори – 20 БҲМ.

 

Бундай ишларни кўриб чиқиш ва жарималарни ундириш чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли бўлади:

  • Транспорт вазирлигининг Автомобилда ташишларни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг автомобилда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш бўлимларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари.

 

Учинчидан, қуйидагилар учун фуқаролардан 1 БҲМдан 3 БҲМгача ва мансабдор шахслардан 3 БҲМдан 6 БҲМгача жарима ундирилади:

  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шу жумладан унинг текшириш ўтказишига тўсқинликларни юзага келтирганлик, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудлари ва иншоотларини кўздан кечириш учун уларни киритишни рад этганлик;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларни бажармаганлик.

 

Мазкур ҳолатда ишларни кўриб чиқиш маъмурий судлар ваколатига киритилган.                    

 

Тузатишлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 7.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.