Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ВПФ: какие нарушения выявлены при назначении и выплате пенсий и пособий – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ, если дивиденды были направлены на увеличение УФ до 1 апреля 2018 года – читайте на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные – читайте на buxgalter.uz

Келин ва куёв – турар жой мулкдорининг оила аъзолари

09.04.2019

Читать на русском языке

 

Уй-жой кодексининг 32-моддаси иккинчи қисмига тегишли тузатишлар киритилди (4.04.2019 йилдаги ЎРҚ–533-сон Қонун).

 

Нималар ўзгарди?

 

Қуйидагилар турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб тан олинади:

  • у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари – қонун бўйича;
  • эр-хотиннинг ота-онаси (қайнота, қайнона, таҳр.), шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини – агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан.

 

Мулкдор билан доимий яшаётган оилали фарзандларининг эр-хотини иккинчи тоифасига тузатишлар киритилди. Яъни турар жой мулкдорининг келинлари ва куёвлари ҳақида сўз бормоқда.

 

Ушбу ўзгартиришлар қанчалик аҳамиятли?

 

Кўрсатилган тузатишларнинг барча оқибатларини тўлиқ ва батафсил рўйхат шаклида келтиришнинг имкони йўқ. Фақат қуйидаги жиҳатларга эътиборингизни қаратамиз.

 

Биринчидан, бу кўрсатилган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳажмига таъсир кўрсатади. Масалан, улар оила аъзолари сифатида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:

  • уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенгма-тенг фойдаланиш (башарти улар кўчиб кираётганда бошқа шартлар ёзма равишда қайд этилмаган бўлса), ҳатто у билан оилавий муносабатлари барҳам топганда ҳам ушбу ҳуқуқни сақлаб қоладилар;
  • мулкдор уларга берган турар жойга вояга етмаган фарзандларини ва мулкдорнинг розилигига кўра – ўзининг бошқа оила аъзоларини қўйиш;
  • башарти эри (хотини) билан камида 1 йил бирга яшаганда унинг Тошкент ва Тошкент вилоятидаги турар жой майдонида доимий пропискага эга бўлиш ва ҳ.к.

 

Иккинчидан, умуман бутун оиланинг ҳолатига таъсир кўрсатади, масалан:

  • болали оилаларга нафақа, болани парваришлаш нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлашда – кўрсатилган шахсларнинг даромадлари оиланинг умумий жами даромади миқдорига таъсир кўрсатади;
  • яшаш шароитини яхшилашга муҳтож шахсларни аниқлашда – уларнинг бирга яшаши турар жой майдонининг қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий нормага номувофиқлигини келтириб чиқариши мумкин ва ҳ.к.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 5.04.2019 йилдан кучга кирди.

         

Олег Заманов.