Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ким вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиси бўлиши мумкин

10.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади (3.06.2021 йилдаги 339-сон ВМҚ).

 

ЖПКнинг 563-моддасига мувофиқ вояга етмаган судланувчи шартли ҳукм қилинган ёхуд унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган тақдирда, унга жамоат тарбиячиси тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши назарда тутилган.

 

Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомга асосан қуйидагилар жамоат тарбиячиларининг асосий вазифаси ҳисобланади:

  • назоратсиз ва қаровсиз қолган ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вояга етмаган шахслар билан якка тартибда ишлаш;
  • уларнинг ота-онасига (ёки ўрнини босувчи шахсларга) вояга етмаган шахсларни тарбиялашда амалий ёрдам кўрсатиш.

 

Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячисини танлаш ва тайинлаш ҳақидаги қарор Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси томонидан қабул қилинади.

 

Вояга етмаган шахсларнинг жамоат тарбиячисига қуйидаги талаблар қўйилади:

  • 30 ёшга тўлган бўлиши;
  • вояга етмаган шахслар билан камида икки йил ишлаш тажрибасига эга бўлиши;
  • ўзининг ҳаётий тажрибаси ва ахлоқий фазилатлари билан вояга етмаганларга ижобий таъсир кўрсата оладиган Ўзбекистон фуқароси бўлиши.

 

Бунда, вояга етмаган қизларга нисбатан аёл жинсига мансуб бўлган жамоат тарбиячиси тайинланиши керак.

 

Жамоат тарбиячисининг ҳисоботини эшитиш натижаларига кўра мазкур муддат бир маротаба кўпи билан 3 ойгача узайтирилиши мумкин.

 

Жамоат тарбиячиси қуйидаги тоифалардаги вояга етмаганларга нисбатан тайинланиши мумкин:

  • суд томонидан мажбурлов чоралари қўлланилган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган;
  • озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган;
  • ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки тарбия колонияларида жазони ўтаган;
  • назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар;
  • болани тарбиялашда ёрдамга муҳтож бўлган оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари.

 

Юклатилган вазифаларни фаол ва виждонан бажарган ҳамда ижобий натижаларга эришган жамоат тарбиячилари БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 225 000 сўмгача) бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.