Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Кимлар алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга оширишга ҳақли

14.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш ҳамда уларни экспертиза (тест)дан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (11.10.2021 йилдаги 634-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат Президентнинг 23.07.2020 йилдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6033-сон Фармонига ҳамда 23.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4787-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Низом чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш, уларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди. Шунингдек ҳужжатда мазкур харажатларни Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик) Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қоплаш тартиби назарда тутилган.

 

Назорат хариди ва кейинчалик экспертизадан (тестдан) ўтказиш тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда Агентлик вакиллари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиб олиш ва аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида экспертизадан (тестдан) ўтказиш орқали тасдиқланган схемага асосан амалга оширилади.

 

Назорат хариди учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

  • Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган ҳамда Агентликнинг расмий сайтида жойлаштириладиган назорат харидини ўтказиш режаси;
  • ваколатли органлар, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан келиб тушган маълумот, ОАВ, Интернет манбалари, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган мурожаатлар;
  • Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари.

 

Назорат харидини ўтказиш режаси Агентлик томонидан ҳар йили шакллантирилади ва Агентлик директори томонидан тасдиқланади. Бунда ушбу режага Агентлик томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

Назорат харидини ўтказиш режасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

  • назорат харидини ўтказиш даври (йил, ой);
  • назорат харидини ўтказиш жойи (вилоят, шаҳар, туман);
  • назорат харидини ўтказиш даврида амал қилиниши баҳолаб бориладиган мажбурий талаблар;
  • назорат хариди ўтказиладиган маҳсулотлар номи.

 

Назорат хариди ва маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш Агентлик томонидан қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили хабардор қилингандан сўнг амалга оширилади.

 

Назорат харидида олинган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини экспертизадан ўтказиш – жойида, тестдан ўтказиш –аккредитацияланган синов лабораторияларида амалга оширилади.

 

Бунда экспертиза жараёнида қуйидагилар текширилади:

  • савдо шохобчасида маҳсулотларни сақлаш шароитлари;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари маркировкасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
  • ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган яроқлилик муддатига амал қилиниши.

 

Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни синов лабораторияларида тестдан ўтказишга йўл қўйилмайди. Бундай маҳсулотлар чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида аниқланган ҳолларда юридик шахс ёки ЯТТга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган чоралар қўлланилади.

 

Маҳсулотларни тестдан ўтказиш Агентлик томонидан миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган давлат ва нодавлат синов лабораторияларида шартнома асосида амалга оширилади.

 

Экспертиза (тест) натижалари Агентлик томонидан синов баённомалари расмийлаштирилган вақтдан уч иш кунидан ошмаган муддатда юридик шахс ёки ЯТТга почта ёки электрон почта орқали юборилади.

 

Экспертиза (тест) натижалари Агентлик расмий сайтида доимий равишда жойлаштирилиб борилади.

 

Маълумот учун! Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 7.01.2021 йилдаги 1-сон қарорига 2-илова) мувофиқ солиқ текширувларини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахслари видеотасвирга олиш мосламаларидан мажбурий фойдаланган ҳолда мустақил равишда назорат харидини амалга оширишга ҳақли бўлади. Шунингдек Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ходимларига назорат харидини ўтказиш ҳуқуқи берилади (11.09.2019 йилдаги ПФ-5817-сон).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Курс валют

2021-11-29
  • USD:10777.04 (+0.00) сум
  • EUR:12140.34 (+0.00) сум
  • RUB:142.21 (+0.00) сум