Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кимларга хатланган мол-мулкни реализация қилишга рухсат берилади

25.01.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2024 йилдаги 39-сон қарори билан “Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” Низом тасдиқланди.

 

Президентнинг  03.01.2024 йилдаги ПФ-1-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб:

● суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади;

● суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни Интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилади.

 

Ҳужжат билан Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Низом тасдиқланди.

 

Савдо ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан юритиладиган Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулк сотилишини таъминлайдиган савдо ташкилотлари реестрида акс эттирилади.

 

Қуйидаги ҳолларда ташкилот ижро ҳужжатлари бўйича рўйхатдан ўтган мулкни реализация қилишда талабгор сифатида иштирок этиши мумкин эмас:

  • қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик арафасида бўлган;
  • фаолият юритмаётганига олти ой бўлган;
  • солиқдан қарздорлиги мавжуд бўлган;
  • зиммасига мол-мулклар ҳаракати мониторинги электрон тизимини жорий қилиш мажбуриятини олмаган.

 

Мол-мулкни реализация қилишни истаган савдо ташкилоти Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинет ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали Бюрога мурожаат қилади.

 

Аризани кўриб чиқиш натижалари Бюро томонидан узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмай Реестрга жойлаштирилиши керак.

 

Агар талабгор Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган бўлса, аризада унинг миллий реестрда рўйхатга олинган санаси, рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади.

 

Бюронинг ҳудудий бошқармалари ва савдо ташкилоти муддатини узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга мол-мулкнинг олди-сотди хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузадилар.

 

Давлат ижрочиси шартнома имзоланган кундан бошлаб беш иш куни ичида мол-мулкни топшириш далолатномаси асосида реализация қилиш  учун тегишли савдо ташкилотига ўтказади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган вава 22.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах